Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Бухорода қозонхона ишчиси пневматик қуролдан ўзини отиб қўйди
Бухоро Давлат университети талабалар турар жойи қозонхонаси ишчиси ўзини пневматик қуролдан отиб қўйди ва воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 10 январь куни соат 16:20да Бухоро давлат университети Талабалар турар жойига яқин ҳудудда содир бўлган.
Аниқланишича, университет ётоқхонасига қарашли қозонхона ишчиси, 33 ёшли фуқаро Х.М. ётоқхонага яқин манзилда турган ўз автомашинасига ўтирган ва ёнида бўлган пневматик қуролни қўлига олган ва эҳтиётсизлиги сабаб тана қисмига яқин тутган ҳолда тепкини босиб юборган, оқибатда ишчининг чап кўкрак қисми жиддий жароҳатланган.
Х.М. автомашинасидан тушиб, ётоқхонанинг биринчи қаватида жойлашган тиббиёт пунктига биринчи ёрдам сўраб борган. Биринчи ёрдам кўрсатилган, бироқ қон йўқотиши оқибатида у вафот этган. Ҳозирги вақтда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.