Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
2024 йил 1 январдан нималар ўзгаради?
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) 2024 йил 1 январдан кучга кирадиган қонунчиликда тадбиркорликка оид асосий ўзгаришлар нималардан иборат эканлиги ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан қўзғатилган ҳар бир жиноят иши бўйича тергов ҳамда суд жараёнида тегишли мансабдор шахс жиноят иши материалларини иш юритувига қабул қилган вақтдан бошлаб тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси, шунингдек, тадбиркорлик субъекти аъзо ҳисобланган бошқа ташкилотни жамоат ҳимоячиси сифатида жалб этиши (хабар қилиш) тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича аризалари Ўзбекистон Миллий саноат портали орқали кўриб чиқилиши белгиланган.
2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталида давлат иштирокидаги йирик корхоналар билан кооперация асосида ташкил қилинган кичик тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган товарларни (маҳсулотларни) давлат буюртмачиларига бир молия йили давомида жами 10 миллиард сўмгача қийматда тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотишга рухсат берилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга қўшилган қиймат солиғини тўлиқ қайтариб бериш тизими кенгайтирилади.
2024 йил 1 январдан «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳар бир турист учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда 20 АҚШ долларидан 100 АҚШ долларигача бўлган эквивалентда рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳосилни суғурталашда суғурта мукофотининг 50 фоизи миқдорида субсидия бериш тартиби жорий этилади;
«Изланиш ва ривожланиш» (R&D) марказлари учун улар ташкил этилган кундан бошлаб 3 йил муддатга мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган сумма миқдорининг 1 фоизини тўлаш, уларнинг ходимлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида ҳисоблаш тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши мутахассислари назорати остида тажриба-синов тариқасида юқори ҳосилдор хорижий ғўза навлари ва дурагайларини олиб кириш ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари тасарруфидаги пахта экиладиган майдонларнинг 10 фоизигача жойлаштиришга, истисно тариқасида, рухсат берилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб:
кластерларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш;
кластерларга нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда улар фаолияти самарадорлиги ва молиявий кўрсаткичларини мустақил ташқи аудитдан ўтказиш чораларини кўриш белгиланган.
2024 йил 1 январдан бошлаб:
нодавлат юридик ёки жисмоний шахслар томонидан давлат мулки объектини хусусийлаштириш учун буюртманома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;
давлат хизматини Давлат активларини бошқариш агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали кўрсатиш тартиби;
давлат хизмати йиғим ундирилмасдан кўрсатилиши амалга киритилади.
2024 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато (бўялган трикотаж мато бундан мустасно) учун 0,1 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб тижорат банклари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида олдин ажратилган кредитларнинг қайтарилган қисмидан:
кичик тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун 1 трлн сўм маблағларни микромолия ташкилотларига жойлаштиришга;
ваколатли банклар томонидан микромолия хизматлари кўрсатишга 2 трлн сўм маблағлар йўналтирилишига рухсат этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб:
республика ҳудудига олиб кирилган ҳамда белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилган кимёвий моддалар (маҳсулотлар) ва уларни олиб кирувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар Божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Фавқулодда вазиятлар вазирлигига реал вақт режимида тақдим этиб борилади;
кимёвий моддалар (маҳсулотлар) фақат фавқулодда вазиятларнинг (ёнғинларнинг) олдини олиш ва саноат хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган омборларда сақланишига рухсат берилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кимёвий моддаларни (маҳсулотларни) олиб кириш, ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва йўқ қилишда белгиланган талабларга риоя этилишини доимий назорат қилишнинг тартиби жорий этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб солиқ тўловчиларнинг танловига кўра қўшилган қиймат солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ ҳисоботларини солиқ органлари томонидан автоматик тарзда шакллантириш тартибини жорий этилади;
сотув чекларини расмийлаштиришдаги техник хатоликларга тузатиш киритиш муддатини кейинги солиқ ҳисоботларини топшириш даврига қадар узайтирилади;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларига тузатишлар киритилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб кимё саноатини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш функциялари қуйидагича тақсимланади:
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлигига:
кимё саноатида ислоҳотларни амалга ошириш, тармоқда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, мавжуд табиий ресурсларни чуқур қайта ишлаш ва талаб юқори бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш;
кимё саноатида сиёсатни белгиловчи стратегик ҳамда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш ва ислоҳотлар дастурлари, шунингдек, бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
тармоқ корхоналарини трансформация қилиш ва уларнинг операцион самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;
кимё саноати корхоналарини асосий хом ашё билан таъминлаш прогнозларини, шу жумладан ишлаб чиқариш ва ресурс балансларини шакллантириш ҳамда ижросини мувофиқлаштириш;
б) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига:
кимё саноати тармоғидаги лойиҳаларга замонавий юқори технология ускуналар ва инновацион технологияларни жалб қилиш, маҳаллий маҳсулотларни янги ташқи бозорларга чиқаришга кўмаклашиш;
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга хусусий капитални, жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
кимё саноати корхоналарида техник стандартларни ишлаб чиқиш;
в) Давлат активларини бошқариш агентлигига:
давлат улушига эга бўлган тармоқ корхоналарида бошқарув тизимини такомиллаштириш, шу жумладан корпоратив бошқарув ва барқарор ривожланиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш;
давлат улушига эга бўлган тармоқ корхоналарини хусусийлаштиришни ташкил этиш.
2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат бериш чоралари кўрилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилиши белгиланган.
2024 йил 1 январдан бошлаб рақамли ҳукумат тизими ҳамда унинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига тақдим этадиган имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берувчи махсус портал ишга туширилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг, кейинчалик эса, босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш учун кредитлар 10 фоиз ставкада (фоиз ставкаларини субсидиялаш ҳисобига) ажратилиши таъминланади;
атмосферага зарарли ташланмалар ҳажмини камайтириш мақсадида халқаро «карбон маркет» тизими доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар томонидан барпо этиладиган яшил майдонларни ташкил қилиш харажатларини қисман жалб қилинган грант маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Бунда, барпо этилган яшил майдонлар (яйловларни озуқабоп экинлар билан, қишлоқ хўжалиги ерларини дарахтлар билан қоплаш) бўйича компенсациялар иссиқхона газларини зарарсизлантириш даражасига мутаносиб равишда ажратилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтинги жорий этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб:
бир-бирини такрорловчи ва давлат органларининг бошқа органлардан олиш имконияти мавжуд бўлган статистик ҳисобот шаклларини бекор қилинади;
тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига топшириладиган статистик ва бошқа ҳисоботларнинг ягона рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатга киритилмаган ҳисоботларни талаб қилишни тақиқланади;
ҳисоботларни шакллантириш ва топшириш жараёнларини босқичма-босқич рақамлаштириш ҳисобига уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади;
давлат органларига статистик ва бошқа ҳисоботларни тақдим этиш жараёнларини босқичма-босқич Стандарт бизнес ҳисоботи тизимига мувофиқлаштирилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади.
2024 йил 1 январдан бошлаб импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш тартиби (ёнғин аудити) жорий этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб бозорлар ва савдо комплексларига тегишли бино ва иншоотларни ёнғин ҳамда бошқа хатарлардан, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мулкини ёнғин ва табиий офат оқибатида етказиладиган зарардан ҳимоя қилиш мақсадида, бозорлар ва савдо комплексларига тегишли бино ва иншоотлар мулкдорларининг жавобгарлигини мажбурий суғурталаш тартиби жорий этилади.
3 юлдузли тоифа учун 60 та хонадан кам бўлмаган, 4 ва 5 юлдузли тоифа учун 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга беш қаватдан паст бўлмаган меҳмонхона 2026 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топширилган тақдирда, меҳмонхона тоифаси тасдиқлангач, инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тизими жорий қилинади.
2024 йил 1 январдан бошлаб хусусий шахмат клубларига улар томонидан шахмат тўгаракларини ташкил этиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун давлат мулки объектлари ва ҳудудлардаги «Ёшлар марказлари»дан ижара тўловларисиз (коммунал тўловлар бундан мустасно) жой ажратилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб Қурилиш вазирлиги ва Энергетика вазирлигининг республикада қуриб битказиладиган савдо ва бизнес марказлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, меҳмонхоналар, халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги инфратузилма объектларининг лойиҳаларига мажбурий тартибда электромобилларни қувватлантириш станцияларини киритиш талабини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар нодавлат спорт муассасаси томонидан жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтирилади.
республика бюджетидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган субсидия олувчиларга, паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2024 йил 1 январдан 1 000 сўм миқдорда субсидия ажратилади.
2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан жисмоний тарбия ва спорт хизматларини кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатлари 50 фоизга камайтирилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари, шу жумладан дорихоналар мажбурий тартибда босқичма-босқич Ягона платформага уланади;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги ахборот тизимлари, ресурслари ва бошқа дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш мажбурий тарзда «IT-Med» МЧЖ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.