Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
«Паразит» фильмининг асосий қаҳрамони ўлик ҳолда топилди

“Оскар” мукофоти совриндори “Паразит” фильмидаги роли билан танилган жанубий кореялик актёр Ли Сунг Гюн Сеулнинг асосий боғларидан бирида машинасида ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг октябрь ойидан бери 48 ёшли актёр гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганликда гумон қилиниб, тергов остида эди.
Тергов маълумотларига кўра, у Сеулдаги барлардан бирининг эгаси билан бирга марихуана ва кетамин истеъмол қилган.
Бироқ, Ли буни шантаж эканлигини айтиб, қиз дўсти унга бир нечта таблеткалар берганини, аммо у улар ноқонуний гиёҳванд моддалар эканлигини билмаганини айтган.
Ўлимидан бироз олдин у адвокати орқали ёлғон детектори тестидан ўтиш учун кўнгилли бўлган. Қайд этилишича, Ли Сунг Кюн тергов билан ҳамкорлик қилган ва унинг гиёҳвандлик синовлари 100 фоиз ижобий натижа бермагани учун оқланган бўлиши мумкин.
HODU&U Entertainment ўз баёнотида шундай дейилади: “Биз барчадан [Лининг] якуний сафари адолатсизликка тўсқинлик қилмаслиги учун тахминларга асосланган ёлғон маълумот тарқатишдан тийилишларини сўраймиз”
Маълумот ўрнида, Ли Сун Гюн актриса Жеон Хе Жин билан турмуш қурган ва уларнинг икки ёшли фарзанди бор. Йигирма йиллик фаолияти давомида актёр ўнлаб фильмлар ва телекўрсатувларда бош ролларни ўйнаган ва “Паразит” фильми туфайли у халқаро шуҳрат қозонди.



