Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Улар кимни алдаяпти: Зафарободлик фермерлар Jizzax Kenteks’дан нега норози?
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги фермер хўжалиги раҳбарлари Jizzax Kenteks кластери билан ҳисоб-китоб ишлари якунига етказилмаганидан норози бўлиб, туман ҳокимлиги биносига йиғилишди. Фермерлар кластер раҳбариятидан ва ҳокимликдан масалани ечишни сўрашмоқда.
Маълум қилинишича, кластер фермерлар билан ҳисоб-китобда ғирромчиликка йўл қўйган, ортиқча устамалар ушланиб қолинган. Кредит фоизини оширган, бериладиган маҳсулотлар хусусан, салярканинг нархига 10 фоиз қўшимча олган.
«Биз чегарадан чиққанимиз йўқ, шу бугун ҳамма билан учрашишимиз керак эди. Вилоят ҳокимининг ҳам хабари бор. Туман ҳокими муддат сўраганди, кластер шартномаларни сохталаштириб юборган, сўрайдиган одам йўқ. 28 декабрь куни пулларингни берамиз, байрам қиласизлар дейишганди.
Қонунда йўқ нарсаларни асос қилиб кўрсатади. Солиқдан ҳаммамиз қарз, солиқчилар уйга боряпти. Сунъий қарздорлик бекорга келиб чиқмаяпти. Ҳаммасини тагида манфаат ётибди. Улар кимни алдаяпти, тагида суриштирса, жиноят келиб чиқади», дейди фермерлар.
Шунингдек, фермерлар Зомин-Зафаробод ғалла кластеридан ҳам норози, чунки кластер фермерлар олдидаги қарздорликни ёпиб бермаяпти, натижада солиқ тўловлари кундан-кунга ошиб бормоқда. Effect.uz воқеалари ривожини кузатиб боради.