Сўнгги янгиликлар
АҚШ ва Украина ер ости бойликлари бўйича келишувга эришди
Навоийликлар нимадан норози?
Самарқандлик ота-болага ИИБ ходимлари нега куч ишлатди?
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади…
«Ваъда бошқа, амал бошқа. Мамлакатда журналистика, блогосфера буткул ўлимтик аҳволга келтирилди» – Илёс Сафаров
Виждон эркинлиги...
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
«Хатар гуруҳидаги болалар ва оилалар билан ишлаш бўйича ижтимоий иш амалиёти» давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистонлик ака-ука мигрантлар Россияда даҳшатли қотиликка қўл уришди
Ўзбекистонлик ака-ука мигрантлар махсус операцияда қатнашаётган россиялик аскарнинг онасини ўлдириб, жасадни бўлакларга бўлиб канализацияга ташлаб кетишди. Бу ҳақда “Mash” Telegram канали маълум қилди.

Маълум бўлишича, марҳума аёл фронт чизиғидаги ўғлига ўзбекистонлик эркакни севиб қолгани боис, отаси билан ажрашаётганини айтган ва ипотека учун 450 минг рубль миқдорда пул сўраган, ўғли онаси сўраган пулларни шу заҳотиёқ ўтказиб берган ва онаси билан умуман алоқани йўқотган.
Рус аскари қисқа муддатли таътилга чиқиб, уйига қайтган. Уни кутиб олишга онаси чиқмаган. Шундан сўнг, аёлнинг оила аъзолари унинг иш жойига, ижарадаги уйига боришган, аммо топа олишмаган. Онасини ҳеч қаердан топа олмаган аскар маҳаллий полицияга мурожаат қилишга мажбур бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари кўп қаватли уйга қўйилган камералар ёрдамида жорий йилнинг 22 декабрь куни икки номаълум эркак қўлида пакет билан марҳуманинг уйидан чиқиб кетаётганини, кейинчалик пакетни канализацияга ташлаб юборишганини аниқлашган.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, 22 ёшли Йўлдошбой (Ўзбекистон) ва унинг акаси Охунжон аёлга ўтказилган 450 минг рубльни қўлга киритиш учун биргаликда рус аёлига ҳужум қилиб, уни ўлдирган ва кейинчалик жасаддан қутилиш мақсадида уни бўлакларга бўлиб, канализацияга ташлашган. Даҳшатли қотилликдан сўнг, улар Ўзбекистонга қайтиб кетишган.



