Сўнгги янгиликлар
Лазиз Кудратов Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий миссияси директори Канокпан Лао-Арая билан учрашди
АҚШ ва Украина ер ости бойликлари бўйича келишувга эришди
Навоийликлар нимадан норози?
Самарқандлик ота-болага ИИБ ходимлари нега куч ишлатди?
Яхшидан боғ, ёмондан доғ қолади…
«Ваъда бошқа, амал бошқа. Мамлакатда журналистика, блогосфера буткул ўлимтик аҳволга келтирилди» – Илёс Сафаров
Виждон эркинлиги...
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
«Бахти Ташкентский»нинг ўғли қўлга олинди

“Долзарб қирқ кунлик” доирасида қўлга олинган криминал “авторитет” “Бахти Ташкентский”нинг (Бахтиёр Қудратуллаев) ўғли Ихтиёр Қудратуллаев ҳам ҳибсга олинди. Бу ҳақда Пойтахт ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб қирқ кунлиги” доирасида бир қатор жиноятларни содир этган қуйидаги шахслар ушланиб, гумон қилинувчи тарзида жалб этилган:
1. 1996 й.т. Қудратуллаев Ихтиёр Бахтиёр ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);
2. 1994 й.т. Зафаров Бегзод Бахтиёрович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
3. 1983 й.т. Жуманиязова Наргиза Рустамовна (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
4. 1975 й.т. Бадалов Джахонгир Джураевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 1-қисми);
5. 1978 й.т. Сулаймонқулов Шерали Рўзиевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);
6. 1995 й.т. Турсунбоев Акмалжон Наримон ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми).
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Бахтиёр Қудратуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ИИО ходимини қонуний талабини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган. Суд қарори билан унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.



