Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонда пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган ўртача иш ҳақи миқдори оширилди
Пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенсионерларнинг Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ.
2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияларини ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробарига оширилиши белгиланган.
Бунда, пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқилади.
Бугунги кунда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3 млн. 240 минг сўмдан юқори бўлган барча пенсионерларнинг пенсиялари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, пенсияси ошадиган фуқароларга жорий йилнинг декабрь ойида СМС хабар юборилди.
Эслатиб ўтамиз, пенсияларнинг миқдори автоматик тарзда қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бунда пенсионерларнинг Пенсия жамғармасига мурожаат этиш зарурияти йўқ.
Қуйидаги телеграм ботга кириб тайинланган пенсия миқдори ошганлиги тўғрисида маълумот олишингиз мумкин: @pensiyauzbot