Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Коррупцияга қарши курашиш фақатгина давлат органларининг иши эмас» — Жаҳонгир Ширинов
Мақоладаги фикрлар таҳририят позицияси билан тўғри келмаслиги мумкин
Тошкентда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида давлатимиз раҳбари нутқ сўзлади ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Президентимиз ўз нутқида “Коррупция бутун инсониятга, барча жамиятлар асосига, иқтисодий тараққиётга зарба берадиган, қонун устуворлигини бузадиган ва халқнинг давлат сиёсатига ишончини кескин сусайтирадиган, демократик институтлар ривожига тўсқинлик қиладиган хатарли таҳдиддир ва у барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасидаги режаларимизга ҳам жиддий путур етказади” деди.
Таъкидлаш жоизки, коррупция бу шундай иллатки – у чегара билмайди, у бутун дунё мамлакатларини доимий эътиборида туради. Бирорта мамлакат мен коррупциядан бутунлай холиман, деб айта олмайди. Зеро, коррупция мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётида қатор салбий оқибатлар келтириб чиқаради.
Хусусан, бу сиёсий соҳада умуммиллий манфаатдан, айрим гуруҳлар манфаатини юқори қўйилиши, халқнинг давлатга ишончи пасайиши, демократик принциплар йўқолиши, қонун устуворлиги бузилиши, судлар фаолиятининг самарасизлигида кўринади.
Иқтисодий соҳада эса инвестицион муҳитнинг бузилиши, кичик бизнеснинг зарар кўриши, давлат ресурсларининг мақсадсиз тақсимланиши, нархларнинг сохта ошириб кўрсатилиши, молиявий, иқтисодий хавфнинг ошиши, яширин иқтисодиёт, иқтисодий рақобатнинг пасайишига олиб келади.
Лекин, афсуски айни пайтда миллий қонунчилигимизда коррупцион жиноятлар тоифалари аниқ эмас. Биз кўпинча пора бериш ва пора олиш, ва шу каби бошқа жиноятларни коррупцион жиноят деб келамиз. Ваҳоланки, юқорида санаб ўтилганидек тўғридан-тўғри моддий манфаатдорлик билан боғлиқ бўлмаган жиноятлар ҳам коррупцион бўлиши мумкин.
Биз илгари коррупция иллатига қарши асосан оператив-қидирув усуллар билан кураш олиб борар эдик. Превентив усуллар, яъни коррупциянинг олдини олиш, унга шарт-шароит яратувчи омилларни йўқотиш масаласи бугунги даражадаги каби эътиборда бўлмас эди.
Ўзбекистоннинг 2008 йилда БМТ Коррупцияга қарши конвенциясига қўшилиши – коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга замин яратди.
Мамлакатимизда "коррупция" сўзи ишлатилган 210 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд. Албатта уларнинг барчасида ушбу сўз коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида ишлатилган. Ўзбекистон тарихида биринчи маротаба «коррупцияга қарши курашиш" сўзлари Конституцияга киритилди.
Бугунги кунда давлат органларининг халқ билан мулоқот қилиш тизими йўлга қўйилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, Виртуал қабулхонаси фаолият кўрсатмоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиляпти.
Бундай иллатга қарши тарқоқ ҳолда кураш олиб бориш ўзининг самарасини бермайди. Шу сабабли, бу борадаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи махсус орган, яъни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилди.
Бу билан давлат органлари фаолиятининг очиқлиги таъминланмоқда, давлат хизматчисининг ҳар бир ножўя хатти-ҳаракати, унинг ким бўлишидан қатъий назар ОАВлари ва ижтимоий тармоқлар орқали ошкор этиб борилмоқда.
Давлат харидларини амалга ошириш борасида сифат жиҳатдан янги тизимга ўтилди. Хусусан, «Давлат харидлари тўғрисида»ги янги Қонун қабул қилинди. Бугунги кунда жамоатчилик ҳар бир давлат харидларини бемалол кузатиб боряпти. Тугри келганда уз эътирозини билдиряпти. Шу асосда баъзи давлат харидлари бекор қилиняпти.
Бу борада яна бир муҳим масала, яқинда қабул қилинган Президент Фармони билан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасига асосан давлат харидларини тўхтатиб туриш ҳуқуқини бериш назарда тутиляпти.
Энг катта ютуқларимиздан бири бу албатта, давлат хизматларини кўрсатишда давлат хизматчилари билан субъектив контактни минималлаштириш чораларидир. Хусусан, давлат хизматлари «ягона дарча» тамойили асосида бу жараёнга ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш орқали амалга оширилмоқда, ҳуқуқбузарликлар электрон рақамли воситалар орқали қайд этилмоқда. Натижада, давлат хизматларини кўрсатишда ортиқча тартиб-таомиллар қисқартирилди. Масалан, 73 турдаги ҳужжат ва маълумотларнинг аҳолидан талаб қилиниши бекор қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш борасида ҳозир жамоатчилик назоратини кучайтиришга интиляпмиз. Агар, юртимиз тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз салтанатида коррупцияга қарши жамоатчилик назоратини кучайтиришга интилган.
Аҳоли вакиллари билан суҳбатлар олиб бориб, улардан жойлардаги раҳбарлар, миробларнинг адолатсизликка йўл қўйиши, таъмагирлик қилиши ҳолатларини аниқлаган ҳамда уларни холисларнинг кўз ўнгида жазолаган.
Чунки, давлат устидан давлат назорати ҳар доим ҳам самара бермаслиги мумкин. Шунинг учун коррупцияга қарши курашишда жамоатчилик назоратининг роли жуда муҳим.
Албатта, бу борада ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар кўп. Афсуски, коррупцияга қарши курашишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли унчалик сезилмаяпти. Улар асосан тренинглар, тарғибот ишларида иштирок этиш билан чекланмоқдалар.
Профессионал таҳлиллар асосида коррупцион схемаларни фош этишга қодир бўлган, коррупцияни олдини олишга қаратилган таклифларни ташаббус қилиб чиқа оладиган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказган ҳолда улардаги коррупцион омилларни бартараф этиш борасида тавсияларни ишлаб чиқа оладиган нодавлат нотижорат ташкилотлари кўзга кўринмаяпти.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз лавозимига киришгандан сўнг дастлаб имзо қўйган (2017 йил 3 январь) қонунлардан бири бу айнан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонундир.
Коррупцияга қарши курашишда парламентнинг роли ўта муҳим аҳамият касб этади. Чунки у коррупцияга қарши сиёсатимизнинг асосий йўналишларини белгилаб беради ҳамда бу соҳада давлат дастурларини қабул қилади.
Аввало, Парламент ҳар иккала палатасида коррупцияга қарши курашиш маслаларига масъул бўлган махсус қўмиталар тузилган. Коррупцияга қарши курашиш борасида парламентнинг асосий вазифа ва функцияларидан келиб чиқиб 5 та йўналишда иш олиб боради.
Яъни, парламент коррупцияга қарши курашишнинг қонуний асосларини яратади, аниқроғи бу борада қонунларни қабул қилади. Масалан, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Давлат харидлари тўғрисида»ги, «Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида»ги ва ҳокозо.
Мен гапни нима учун қонунчиликдан бошлаяпман. Чунки, биз коррупцияга қарши курашиш учун, авваламбор қонунларимизнинг ўзини коррупциядан холи этишимиз лозим. Қонунлардаям коррупция бўладими, деган савол туғилади?
Албатта! Гап қонунчиликдаги «коррупцияга шароит яратувчи нормалар» ҳақида боряпти. Тўғри, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари Адлия вазирлигида, эндиликда мана Агентликда ҳам коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилмокда.
Лекин, афсуски барибир халқ вакиллари қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш давомида коррупцияга шароит яратувчи нормаларни аниқлади. Масалан, бизнинг қўмитамиз нафақат қўмита масъул бўлган қонунларда, балки бошқа қўмиталарнинг ҳам қонунларидаги коррупцияга шароит яратувчи нормаларни аниқлаймиз ҳамда уларни чиқариш ташлаш ёки ўзгартиришни ташаббус қиламиз.
Биламизки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертиза қилинади. Лекин бу қачон бошланган. 2012 йилдан. Унгача қабул қилинган минглаб қонун ҳужжатларичи? Уларни тақдири нима бўлади, улар қабул қилинган пайтда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилмаганку?
2021 йил 22 октябрда Президентимизнинг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат билан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш белгиланмокда.
Қолаверса, бугунги кунда «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Мана шу қонунга асосан ҳам амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши белгиланди ва бунинг учун масъуллар қонунда кўрсатилди.
Албатта, Парламетнинг иккинчи фаолият йўналиши бу Парламент назоратидир. Яъни, Парламент коррупцияга қарши курашиш борасида мансабдор шахсларнинг ахборотини эшитиб боради.
Парламент қўмиталари эса жойларда ўрганишлар ўтказади. Масалан, ўтган давр мобайнида Қўмитамиз соғлиқни сақлаш, таълим, қурилиш, божхона, давлат солиқ ва бошқа қатор соҳаларда бевосита жойларга чиққан ҳолда коррупциянинг олдини олишга оид қонунларнинг ижроси ўрганган. Ўрганиш якуни бўйича мансабдор шахсларнинг ахбороти эшитилиб, қўмитанинг қарори билан тегишли вазифалар берилган.
Натижаси бўйича коррупция шароит яратувчи бир қатор идоравий ҳужжатлар бекор қилинган, вазирлик ва идоралар томонидан чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилган, айбдор шахсларни жиноий жавобгарлиги масаласини ҳал этиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга материаллар чиқарилган ва ҳок.
Қолаверса, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳар йилги миллий маърузаси Парламентда кўриб чиқилади ва унинг асосида ҳам Парламент қарори қабул қилиниб, тегишли масъуллар олдига масала қўйилади.
Давлат раҳбарининг ташаббуси билан таклиф этилган жойларда мулоқот ўтказиш асосида депутатлар жойларга чиқиб, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатлар билан мулоқотлар ўтказиб келмоқда, улар орасида аноним ижтимоий сўровлар ўтказилмоқда. Мулоқот давомида ҳудудда коррупциянинг олдини олиш, одил судловни таъминлаш борасида кўтарилган масалалар халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари сессияларида кўриб чиқилган.
Яна бир фаолият йўналишимиз турли коллегиал органлар ишида иштирок этишдир. Парламент аъзолари нафақат парламентни ичида, балки ундан ташқарида тузилган турли коллегиал органлар фаолиятида ҳам иш олиб боришади.
Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашини тузиш бўйича махсус комиссия, Жиноят ва Жиноят процессуал қонунчилигини такомиллаштириш комиссияси, Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича турли комиссиялар, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши ва бошқа коллегиал органлар таркибида фаолият юритишмоқда.
Бундан ташқари, Қўмита илмий ҳамжамият вакиллари билан соҳага оид илмий-амалий таклифларни ҳам доимий муҳокама қилиб боради. Олимлар томонидан тақдим этилган таклифлар асосида Қўмита томонидан турли қонун лойиҳалари такомиллаштирилган.
Бир сўз билан айтганда, коррупцияга қарши курашиш фақатгина давлат органларининг эмас, балки бу борада жамоатчиликнинг ҳам фаол иштирок этишини талаб этади.
Жаҳонгир ШИРИНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ
масалалари қўмитаси раиси