Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Воқеани Танзила Норбоева шахсияти билан боғлаб талқин қилинаётганига тушунмаяпман» – Сенат раисининг қизи ўғирликни онасидан яширгани маълум бўлди
Уй Норбоевага давлат томонидан, Сенат раиси лавозимидаги фаолияти даври учун берилган, лекин уйда унинг ўзи эмас, қизи яшаган.
Олий мажлис Сенат раиси Танзила Норбоеванинг қизи, Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи Н.К. бўлиб ўтган ҳодисаларни онасидан яширганини, гумонланувчи аёл қамоқдан чиқиши учун ИИБга ёзган аризасини қайтариб олганини маълум қилди. Human.uz интернет-нашри Н.К. билан боғланиб, ҳолат бўйича изоҳ сўради.
«Уйдаги пулнинг йўқолгани ҳақида 18 ноябрь куни билдим ва дарҳол турмуш ўртоғимга хабар қилдим. Эртаси куни, яъни 19 ноябрь санасида Мирзо Улуғбек тумани ИИБга содир бўлган ўғирлик жинояти хусусида ариза бердик. Кўрсатмалар эшитилди. Барча фуқаролар каби ўз ҳуқуқимиздан фойдаландик. Бўлгани шу!
Тергов органлари тергов ҳаракатларини қай тарзда олиб борганлиги борасида маълумотга эга эмасман, фақат жабрланувчи сифатида қатнашганман, шунинг учун қонунда белгиланган тартиб-таомилга мувофиқ равишда олиб борилганлигига ҳам баҳо бера олмайман. Бу ерда қандайдир аралашувлар тўғрисидаги фикрлар мутлақо ўринсиз!», деган Н.К.
Сенат раисининг қизи бўлиб ўтган ҳолат ҳақида онасидан яширган, у воқеалар айнан Танзила Норбоева шахсияти билан боғланаётганига кескин эътироз билдирган.
«Йўқ. Нега айтишим керак? Ҳамманинг ўз оиласи, ташвиши бор. Шу ўринда бу воқеани нега Танзила Нарбаева билан боғлаб талқин қилинаётганлигини умуман тушунмаяпман.
Менинг ҳам ҳамма қатори ўз оилам, ҳаётим ва ҳуқуқларим бор! Бундай ҳолат исталган одам билан содир бўлиши мумкин ахир. Ҳар қандай фуқаро каби мен ҳам ўз бузилган ҳуқуқларимни тиклаш ҳақида тегишли равишда мурожаат қилиш ҳуқуқига эгаман. Мана шу ҳуқуқимдан фойдаландим холос», дея изоҳ берган Н.К.
Норбоеванинг қизи шунингдек, гумонланувчига қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилиши учун аризани қайтариб олганини маълум қилган.
«Тўғриси, терговда унга нисбатан суд томонидан қамоқ чораси қўлланилганидан хабарим йўқ эди. Буни ўтган шанба, 10 декабрь куни билдим. Кейин турмуш ўртоғим Ички ишлар идорасига бориб аризани қайтариб олди. Чунки у аёл киши, фарзандлари бор. Шуни ўйладик. Қолгани энди у аёлнинг виждонига ҳавола!», деган Н.К.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир қатор оммавий ахборот воситаларида Сенат раиси Танзила Норбоевага тегишли бўлган уйда ишлаган энага томонидан ўғирлик жинояти содир этилгани тўғрисида хабар берилган эди.
Шундан сўнг Н.К ИИБга ариза қолдирган, аёл катта эҳтимол билан айбини бўйнига олиши учун ИИБ терговчиларининг қийноқ ва босимларига учраган. Бу ҳақда нолиган аёл 7 декабрь куни ўзига нисбатан босим ўтказган терговчиларга чора кўриш ҳақида ариза ёзган.
Ҳолат ҳақида инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов ишдаги жабрланувчи – Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг қизи эканлигини ва уйдан пул ўғирлашда гумонланаётган аёл 2 декабрь куни соат 23:45да Тошкент шаҳар суди судьяси М. Кукиев томонидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш бўйича ажрим чиқарганини очиқлади. Н.К. аёлни қамоқдан чиқариш учун ёзган аризасини қайтариб олган, ҳозирда аёл яшаш уйида бўлиб турибди.
Маълумот ўрнида, Дўрмондаги махсус қўриқланувчи уйлардан бирида ўғрилик содир этилгани ва уй Танзила Норбоевага тегишли экани тасдиқланди. Ўғирлик содир этилган уй ҳақиқатдан Норбоевага тегишли бўлиб, у давлат томонидан, Сенат раиси лавозимидаги фаолияти даври учун берилган, лекин уйда унинг ўзи эмас, қизи яшаб келаётган бўлган.