Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
«Ўзбекистон темирйўллари» тизимида янги тайинловлар амалга оширилди
“Ўзбекистон темирйўллари” собиқ раиси Ҳусниддин Ҳосилов яна тизимга қайтди. Эндиликда у компанияда бош муҳандис бўлиб фаолият олиб боради.
Ўзбекистон ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон темирйўллари” тизимида янги тайинловлар амалга оширилди.
Жумладан:

Ҳикматулла Раҳметов – “Ўзбекистон темирйўллари” бошқаруви раисининг трансформация, рақамлаштириш ва молия бўйича биринчи ўринбосари лавозимига

Зуфар Нарзуллаев – “Ўзбекистон темирйўллари” бошқарув раиси лавозимига;

Ҳусниддин Ҳосилов – “Ўзбекистон темирйўллари” бош муҳандиси лавозимига;

Абдумалик Комилжонов – “Ўзбекистон темирйўллари” бошқаруви раисининг ташишлар ва логистика бўйича ўринбосари лавозимига;

Элёр Ризаев – “Ўзбекистон темирйўллари” бошқаруви раисининг темирйўл объектларини таъмирлаш ва қуриш бўйича ўринбосари лавозимларига тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон темирйўллари” собиқ раиси Ҳусниддин Ҳосилов июл ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олинганди.
У 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 1992 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтини инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида “Ўзинтерсервис” қўшма корхонаси, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси, "Ўзбекистон темирйўллари” ДАТК, Вазирлар Маҳкамаси департаментида турли лавозимларда ишлаган.
2016 йил апрелдан “Ўзбекистон темирйўллари” акциядорлик жамиятининг бош менежер — бош муҳандиси лавозимида ишлай бошлаган. У 2019 йилнинг февралида 2002 йилдан буён компания бошқарув раиси сифатида ишлаб келган Очилбой Раматов ўрнини эгаллаган.