Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Президент Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди
.jpeg)
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди.
Маълум қилинишича, Президент марказда яратилган шароитларни кўздан кечирган. Бу тизимдан фойдаланиб, маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ишини ҳам рақамлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ва тезкорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Қайд этиш керак, ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Замонавий ускуналар билан жиҳозланган мажмуа “Геоинформацион электрон харита” дастури асосида ишлайди. Унга ички ишлар, адлия, соғлиқни сақлаш, транспорт ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия, Солиқ қўмитаси каби идораларнинг 55 та электрон базаси интеграция қилинган. Тошкент шаҳридаги 10 мингдан ортиқ турар ва нотурар жойлардаги 7 минг 300 та видеокузатув камералари ҳам уланган.
Бу жамоат хавфсизлигига масъул куч ва воситаларни самарали бошқариш имконини бермоқда. Жумладан, кўча ва жамоат жойларида хизмат олиб бораётган ходимлар онлайн кузатиб турилади ва вазиятга қараб йўналтирилади. Натижада ҳодиса жойига 3-5 дақиқада етиб борилади.
Булар “хавфсиз шаҳар”, “хавфсиз маҳалла” мақсадларини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлашда муҳим ўрин тутмоқда. Хусусан, ўтган даврда пойтахтда содир қилинган 925 та жиноят тезкор фош этилган.
Ягона тезкор бошқарув марказида “Е-манзил”, “Шакл-1”, “Е-меҳмон”, “Кадастр” дастурларидан маълумот олиш ҳам йўлга қўйилган. “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқиган ёшлар томонидан “Қалқон” номли тизим яратилган.
“Буларнинг барчаси халқимиз осойишталигига масъул идораларнинг самарали ҳамкорлигини таъминлаб, маълумотларни яхлит дастурда қайта ишлаш, тезкор вазият ва криминоген ҳолатларни автоматик таҳлил қилиш, муаммоларни баҳолаш орқали тўғри қарорлар қабул қилиш имконини бераётир”, — дейилади хабарда.



