Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Доғистонда ўғил ўз отасини ўлдириб омборхонага яшириб қўйди

Доғистон полицияси ўз отасини ўлдириб, унинг жасадини молхонага яширган, сўнгра унинг бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берган шахсни қўлга олди, деб хабар берди сешанба куни Россия ИИВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, душанба куни Доғистоннинг Дербент тумани полиция бўлимига Курах тумани Арабляр қишлоғида яшовчи 59 ёшли фуқаро уйдан чиқиб кетгани ва қайтиб келмагани ҳақида хабар келиб тушган.
Унинг 36 ёшли ўғли полицияга икки кун аввал отаси жанжаллашиб, номаълум томонга чиқиб кетганини айтди.
“Жиноят қидирув ходимлари унинг кўрсатмаларига шубҳа билан қарашди, эҳтимолий гувоҳларни сўроқ қилишди ва ҳудудни текширишди.
Текширувлар натижасида бедарак йўқолган эркакнинг жасади омборхонадан, пичан остидан жароҳатлар ва кўкаришлар билан топилди”, — дейилади хабарда.
Шундан сўнг, падаркуш ўғил полиция бўлимига олиб кетилган ва у ерда қотилликка иқрор бўлган.
Қўлга олинган шахс полицияга 9 декабрь куни кечқурун ишдан кейин вино ичганини, сўнг отаси билан жанжаллашиб, бир неча марта уриб, унинг хушсиз танасини омборга яшириб, қариндошларига отасининг йўқолганини айтган.
Вилоят ички ишлар вазирлиги жамоатчиликка тақдим этган сўроқ пайтидаги видеода гумонланувчи отасини ўзи қутқариб қолишга уринганини айтади.
“9 декабрь куни отам билан жанжаллашиб қолдим, шундан сўнг уни урдим.Бироз вақт ўтгач, унинг қимирламай қолганини пайқадим, сунъий нафас бердим ва кўкрак қафасини массаж қилдим. Нафас олиш ҳам, пульс ҳам йўқлигини пайқаб, отамни бошига пластик халта кийдириб ҳовлига олиб чиқдим, сўнг қўлларини боғлаб, омборга судраб олиб бори устига пичан ташладим”, - деди эркак.



