Qidirish

22:52 / 2023-12-11 1116 0 Сиёсат

ОТБ Ўзбекистонда 700 км қишлоқ йўлларини таъмирлаш учун 240 млн доллар ажратди

world-news

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги 700 километрлик қишлоқ йўлларини транспорт алоқасини яхшилаш ва қишлоқ тараққиётига кўмаклашиш мақсадида хавфсизроқ ва иқлим ўзгаришига чидамлироқ қилиш учун 240 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратишни маъқуллади.  Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Денгиздан икки давлат билан ажратилган Ўзбекистон аҳолисининг қарийб ярми қишлоқ хўжалиги асосий тирикчилик манбаи бўлган қишлоқ жойларда истиқомат қилаётгани учун алоқа жуда муҳим аҳамият касб этади.

Хавфсиз, ишончли ва иқлимга чидамли қишлоқ йўллари орқали қишлоқ жамоалари ва бозорлар ва хизматлар ўртасидаги алоқани сақлаб қолиш инклюзив ва барқарор иқтисодий ривожланишга эришиш учун муҳим аҳамият касб этади”, - деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.

Ушбу лойиҳа 2030 йилгача бўлган Қишлоқ йўлларини ривожлатириш миллий стратегияга ва 2035 йилгача бўлган Қишлоқ йўллари стратегиясига мувофиқ бўлиб, Ҳукуматнинг Қишлоқ йўлларини ровожлантириш дастурини олдинга силжитиш имконини берадиган асосий ташаббус бўлиб ҳисобланади.

Асосий эътибор 12 вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасидаги маҳаллий ва хўжаликлараро қишлоқ йўлларига қаратилади. Яхшилашлар қирғоқлар, кўприклар, сув ўтказгичлар ва дренаж тизимларини кучайтириш орқали транспорт қатнови сиғими, сифати, алоқа, хавфсизлик ва иқлимга чидамлиликни оширишга қаратилган.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида илғор ташаббус бўлиб, қишлоқ аҳоли пунктлари ва фермерларга бозорлар, мактаблар, соғлиқни сақлаш хизматлари ва туман марказларига ҳар қандай об-ҳаво шароитида бориш имконини беради.  

"ОТБ қишлоқ йўлларини барқарор сақлаш учун ҳам Автомобил йўллари қумитаси, ҳам маҳаллий хокимият органларининг оператив салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беради.

Биз қарорлар қабул қилиш ва режалаштириш имкониятларини яхшилаш учун интернетга ва географик ахборот тизимига асосланган қишлоқ йўллари активларини бошқариш тизимини жорий қилишда қўллаб-қувватлаймиз, бу эса янада самарали хизмат кўрсатиш ва ресурсларни тақсимлаш имконини беради", - деди ОТБнинг транпорт буйича катта мутахассиси Ёнкун О.

Бозорларга кириш имкониятини ошириш ва иқтисодий имкониятларнинг яхшиланишидан фойда олиш учун лойиҳа қишлоқ аёлларига барқарор қишлоқ хўжалиги ва иқлим ўзгаришига чидамли амалиётларни ўргатиш орқали уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Тадбиркорлик ва тирикчилик кўникмаларини ўргатиш мақсадида аҳоли пунктларини ривожлантириш муассасалари модернизация қилинади ва гендер зўравонлик ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо бўлган.  Ўшандан бери банк мамлакатга 10,8 млрд. АҚШ доллари миқдорида қарз, грант ва техник кўмак тақдим этган.

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттириб, ривожланган, кенг қамровли ва барқарор Осиё ва Тинч океани минтақасига эришишга интилади.  ОТБ 1966 йилда ташкил этилган бўлиб, унга 68 мамлакат аъзо бўлган. Уларнинг 49 таси минтақада жойлашган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш