Сўнгги янгиликлар
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Учтепа туманида жойлашган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари 6 ой ичида биринчи марта камайди
«Ғалабанинг номи — Туркия»дир: 15 июлдаги драматик тун нималар билан ёдда қолган?
Туркия ўрмон ёнғинларига қарши курашишда қандай йўлдан бормоқда?
GoTürkiye янги мини сериални тақдим этади: Istanbul My Love
Бир неча ой аввал аҳоли ёмғирли ва қорли кунларни эсласа, кўнглига ғулғула тушар эди – “Ижодкор” маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилгани эълон қилинди
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан жойларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли амалий ишларга киришилган эди.

Жумладан, икки ярим ой аввал Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар вакилларидан тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишларда Тошкент шаҳрининг 5 та туманида ижтимоий ҳолати “оғир” маҳаллалар танлаб олиниб, бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш илшлари бошлаб юборилган.
Натижа ўлароқ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги байрами арафасида ана шундай маҳаллардан бири Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманига қўшилган “Ижодкор” маҳалласида қурилиш-таъмирлаш ишлари ўз якунига етказилди.
Маҳалладаги байрам тадбирида Миллий Гвардия Қўмондонлиги томонидан ташкил этилган кўргазмали ва ҳарбий чиқишлар, ҳарбий оркестр, Миллий гвардия отлиқ ҳарбийлари, “Ватанпарвар” ташкилоти, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус техникалари намойиш этилди.
Тадбирнинг маданий қисмида нуроний ва маҳалла фаоллари ўз байрам табриклари, хонанда, эстрада юлдузлари ва маданият марказлари санъаткорлари концерт-дастурлари билан чиқиш қилишган. Тадбир ташкилотчилари, аҳоли ва меҳмонлар учун тайёрланган байрам дастурхони атрофида самимий суҳбатлар қурилган.
Шу куни “Ижодкор” маҳалласида қатор янги иншоотлар ишга тушурилди. Қариялар учун дам олиш маскани, болалар ва катталар учун ворк-аутлар, спорт ва футбол майдончалари шулар жумласидан.
Умуман олганда, ўтган икки ярим ой мобайнида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва аҳолига муносиб турмуш тарзини яратаиш мақсадида ҳудудда ички йўлларнинг 3 км асфальт қилинди, 5 км шағалллаштирилди. Шунингдек, 4,3 км йўлга бетон ётқизилиб, пиёдалар йўлаги барпо этилди.
Қиш мавсумида аҳолига электроэнергия ва газ таъминотини барқарор етказиш учун 11 км узунликдаги янги электр тармоғи тортилди, 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, 1 таси таъмирланди, 43 та симёғочлар темир бетон устунларга алмаштирилди ва 30 та кўча ёритиш мосламалари ўрнатилган. Бундан ташқари, 2 та газ тақсимлаш пункти таъмирланиб, 1 таси янги ўрнатилди, 1 км узунликда янги табиий газ тармоғи тортилди, 4 км газ тармоғи таъмирланди.
Бир неча ой аввал маҳалла аҳолиси ёмғирли ва қорли кунларни эслашса, кўнглига ғулғула тушар эди. Нимага деганда, уйларининг том қисми таъмир талаб аҳволга келиб қолган эди. Энди эса бу муаммолар ҳам ортда қолди. 11 та кўп қаватли уйларнинг том қисми капитал таъмирланди, 14 тасининг фасад қисми, 13 тасининг кириш йўлаклари ва 31 та подъезд ойналари янгиларига алмаштирилди.
Маҳаллада 24 та уй-жойи таъмирга муҳтож, ўта оғир турмуш шароитида яшаётган фуқароларнинг турар жойлари реконтруция қилинди, капитал таъмирлаб берилди. 12 та хонадонга эса кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.
Шу билан бирга байрам тадбирлари давомида “Яшил макон” лойиҳаси дориасида меҳмонлар ва маҳалла аҳолиси томонидан уйларнинг ён-атрофига мевали ва манзарали кўчатлар ҳам экилди.
Тадбир якунида сўзга чиққан нуронийлар амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси аҳоли бугунги кунидан рози бўлиб яшаши учун қилинаётганлигини, уларнинг замирида одамларни рози қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратиш мақсади мужассам эканлиги таъкидланди. Ана шундай тадбирлар республиканинг барча ҳудудларида давом этмоқда.



