Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Россиянинг айрим ҳудудларидан Ўзбекистонга ўқишни кўчиришга рухсат берилди
Ўқишни кўчириш бўйича аризалар Давлат тест маркази томонидан қабул қилинади.
Давлат комиссиясининг баёнлари билан айрим ҳудудлардан Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини мамлкатдаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, қуйидаги ҳудудларда ўқиётган ўзбекистонлик талабалар ўқишини кўчириш имкониятига эга:
• комиссиянинг 7-сон баёни билан – Россиянинг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудлари;
• 8-сон баёни билан – Қрим ва Севастопол ҳудудлари.
Хабар қилинишича, ўқишни кўчириш бўйича аризалар Давлат тест маркази томонидан қабул қилинади. Талабаларнинг ҳақиқатда муайян ОТМда таҳсил олганлигини текшириш Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқишини кўчиришга рухсат бериш бўйича қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қабул қилиниши белгиланган.
“Давлат тест маркази томонидан 1-30 ноябрь кунлари ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиниб, барча маълумотлар Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилган”, — дейилади хабарда.