Qidirish

15:48 / 2023-12-05 707 1 Сиёсат

«Агар журъатингиз етса очиқ дебатга чиқинг «ҳурматли» профессор!» — Кушербаев

world-news

Хабарингиз бор, Effect.uz’да Эшмуҳаммад Қодиров, юридик фанлар доктори, Тошкент давлат юридик университети, Конституциявий ҳуқуқ кафедраси профессори Эшмуҳаммад Қодировнинг мақоласи эълон қилинганди.  

Олий мажлис қонунчилик палатаси собиқ депутати, Эковазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев профессорнинг мақоласига муносабат билдирди.

Конституцияга амал қилишни сўраш популизм деб аталиши мумкинмас. Конституция нималигини тушунмайдиганларгина шундай ўйлайди.

Популизм (лотинча популус — халқ) — кенг оммани ўзига жалб этиш орқали уларга долзарб ижтимоий муаммоларни тез ва осон ҳал қилишни ваъда қиладиган сиёсат. Популизм замирида у ёки бу сиёсий кучнинг омма ишончи ва қўллаб-қувватлашини қозониш истаги ётади.

Мен бирорта партияда аъзомасман, Адлия вазирлиги ҳам Конституция нормасига риоя этишини сўрадим, риоя этмаганда танқид қилдим. Қани бу ерда популизмга ишора берувчи бирор ваъда?”, — де ёзди собиқ депутат ўзининг Telegram каналида.

Кушербаев ўзининг муносабитда профессорни қаттиқ танқид қилиб, уни очиқ дебатга чақирди. 

Адлияни зўр бериб оқлашга ҳаракат қилган юридик фанлари доктори, Тошкент давлат юридик университети, Конституциявий ҳуқуқ кафедраси профессори Эшмуҳаммад Қодировга қарши кўп гапиришни лозим топмадим.

Ишончим комил: агар Адлия вазирлиги Конституция нормаларини бузаётгани ҳақида мен ёки оддий фуқаро эмас, каттароқ амалдор гапирганида бу профессор Адлияни ёнини олмаган бўларди.

Лекин амалга қараб муносабат қиладиганлар ҳам илмий унвонларга эришадиган даврда яшаяпмиз. Шамол қайга эсса ўша ҳам томон йўрғалайдиган принципсиз, лаганбардорлар профессорлар ҳам топилади орамизда.

Қисқаси мен бу баҳсни, жамоатчилик кузатувида ОАВ иштирокида жонли эфирда кўриб чиқишни таклиф этаман. Қайси ОАВ платформасида бўлишини фарқи йўқ, тайёрман!

Марҳамат ҳурматли профессор: агар журъатлари етса ва билимларига ишонсалар очиқ дебатга чиқсин, важларини асосласин. Мен ўз важларимни асослашга куч ва билимим етади. Акс ҳолда профессорнинг бу ёзганлари Конституцияга душманлик ва кимларнидир буюртмаси, деб қабул қилинади”, — деб қўшимча қилди Расул Кушербаев.

Изоҳлар 1

Джаббарлы уктам
2023-Dec-05 22:13
Тугри молодец,хак гап
Фикр билдириш