Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 10

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 188

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

12:28 / 2022-12-14 904 0 Сиёсат

«Намойишлар ўтказиш тартиби борлигини энди эшитишим» — Кушербаев

Депутат блогер Олимжон Ҳайдаровга қўйилган айбловларга нисбатан эътироз билдирди.

world-news

Хабарингиз бор, блогер Олимжон Ҳайдаров маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисми ва 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, мазкур кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш) тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баравари (21 000 000 сўм) миқдорида жарима солинди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати суднинг қарорига эътироз билдириб, намойишлар уюштириш тартибини қидириб топа олмаганини айтди.

Шу кунга қадар “йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби”ни кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам. Қидириб ҳам тополмаяпман.

Ички ишлар вазирлиги масъулларидан ҳам сўрадим, йўқ экан. Суддан илтимос қиламиз: бошқалар ҳам тартибни бузиб қўймаслиги учун ўша ўзларига маълум “йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартиби”ни бизларга ҳам маълум қилиб, тушунтириб беришсин.

Агарки тартибни бузган, деб топибдими, демак бу тартиб судга маълум. Шу боис, Олий суддан жавоб кутамиз”, — деб ёзди депутат ўзининг Telegram каналида.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш