Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резидентига айланди
Жорий йил 1 декабрдан бошлаб Yandex Go хизмати Ўзбекистон ҳудудида солиқ резиденти – “YandexGo UB” МЧЖ юридик шахс томонидан тақдим этилади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Шу кундан бошлаб YandexGo хизмати ўз ҳисоб-китобларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талаблари асосида юритади, бирламчи ҳужжатларни ва солиқ ҳисоботларини тақдим этади ҳамда белгиланган солиқларни тўлайди. Ridetech International B.V Солиқ қўмитасини расмий хат орқали хабардор қилган.
Шу билан бирга, YandexGo хизматини фискал маълумотлар оператори билан интеграциялаш бўйича ишлар якунланган.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар ва юридик шахслар мазкур сервис ёрдамида ташиш хизматини кўрсатганда мижозларга фискал чек бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.