Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ҳинд ва Хитой қўшинлари ўртасида баҳсли чегара ҳудудида тўқнашув содир бўлди
Тўқнашувда хитойлик аскарларнинг “дубинка” билан қуролланганлиги сабабли йигирмага яқин ҳинд аскари яраланган.
Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнат Сингх мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Аруначал-Прадеш чегарасида ҳинд ва хитой қўшинлари ўртасида тўқнашув содир бўлганини тасдиқлади.
“9 декабрь куни юзлаб хитойлик аскарларнинг Ҳиндистон чегарасини кесиб ўтганидан сўнг, ҳар икки томоннинг қўшинлари ўртасида отишмас содир бўлди” — деди Сингх.
Ҳиндистон бу масалани Пекин билан дипломатик йўл билан кўтарган ва ҳар икки томоннинг ҳарбий қўмондонлари буни муҳокама қилган. Сингх Ҳиндистоннинг Аруначал-Прадеш штатидаги Янцзи ҳудудидаги тўқнашув ҳақида бошқа тафсилотларни келтирмади.
Bloomberg’га мавзунинг нозиклиги сабабли шахсини ошкор қилмасликни сўраган ҳинд расмийлари, тўқнашувда хитойлик аскарларнинг “дубинка” билан қуролланганлиги сабабли йигирмага яқин ҳинд аскари яраланганини айтди.
Низонинг келиб чиқиши
Ҳиндистон мустақилликка эришган (1947 йил) ва ХХР ташкил топган (1949) дан буён умумий майдони, тахминан, 130 минг км/квадрат бўлган чегара ҳудудининг икки жойига эгалик қилиш муаммоси ўзаро муносабат даврий кескинлашувининг асосий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда.
Ушбу келишмовчилик илдизи XIX аср ўрталарига бориб тақалади. Ўшанда илк бор Хитой императори ва Британия Ҳиндистони ўртасида Тибет, Кашмир, Непал, Сикким, Бутан ва ҳозир Ҳиндистон мулки бўлган Аруначал Прадеш штати бўйича низоли масала кўтарилган.
Шундан буён ҳар икки томондан кўп йиллик можарони ҳал этиш истаги кўп марта ошкора намоён этилишига қарамай, ҳудудий муаммо муносабатларни ривожлантириш йўлидаги жиддий тўсиқ бўлиб қолмоқда.
Бу, айниқса, баҳсли чегара ҳудудлари турли сепаратистик (асосан, этник ҳамда диний) ва ижтимоий оқимлар ҳаракат қилаётган, ҳар икки давлат барқарорлигига таҳдид соладиган қисмларига туташлиги билан боғлиқ.