Qidirish

14:43 / 2023-11-25 897 0 Ҳодисалар

Наманганда қизамиққа чалинган болалар учун даволаниш ўринлари етарли – Санэпидқўмита

Санэпидқўмита Наманган вилоятида қизамиққа чалинган болалар сони кескин ошиб кетаётганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳақида расмий ахборот берди.

world-news

Вилоятда Қизамик касаллиги билан гумон қилинган беморларни стационар даволаш учун 340 шифо ўрин ташкил этилган, бундан 240 шифо-ўрни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида, 100 шифо ўрни вилоятнинг Бешкапа болалар сиҳатгоҳида ташкил этилган.

Шундан, Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 240 ўринда 235 та даволанмокда, 5 шифо-ўрни захираси мавжуд, Бешкапа болалар сиҳатгохида 100 ўринда 2 ёшдан юқори беморлардан 20 нафари даволанмокда, 80 шифо-ўрни захираси мавжуд. Хозирги кунда, вилоятда жами 85 шифо-ўрни захираси бор, 285 та бемордан 62 фоизи 1 ёшгача болалар, 25 фоизи 1-3 ёшдаги болалар. Бугунги кунда вилоятда диагностикум, реагент ва вакциналар етарлик миқдорда заҳираси яратилган.

Вилоятга 9500 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси берилган бўлиб, жами 1936 нафар болалар эпидемиологик кўрсатма асосида қизамиқ касаллигига қарши вакцина билан эмланган. Ҳозирда даволаш профилактика муассасалари эмлаш хоналарида 310 доза қизамиқ-қизилча вакцинаси захираси мавжуд. 2023 йил 10 ойи давомида вилоят бўйича жами 735 та қизамиқ касаллиги лаборатория текширувида тасдиқланган.

Маълумот ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан 3 млн. доза қизамиққа қарши вакциналар харид қилинди. Ушбу вакциналар эпид кўрсатма бўйича эмланадиган қатлам, маълум сабабларга кўра эмлашдан қолиб кетган болалар ҳамда хавф гуруҳига кирувчи, қизамиқ касали бўлган бемор билан мулоқотда бўлган 6 ойдан 5 ёшгача бўлган болаларни эмлаш учун мўлжалланган, ва айни вақтда ҳудудларга тарқатилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш