Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Шаҳрисабзда 14 ёшли қизалоқ 7 ой давомида мажбурий равишда жинсий алоқага ёллангани маълум бўлди
Болалар омбудсмани Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи вояга етмаган 14 ёшли қизалоқ Ч.Т.нинг мурожаатига асосан амалий ҳаракатларни бошлади.
Унга кўра, 2009 йилда туғилган қизалоқни 2023 йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар Шаҳрисабз тумани, Хўжабоғ қишлогида яшовчи фуқаро Н.А. ўзининг уйида 7 ой давомида мажбуран сақлаб келиб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни зудлик билан ўрганиш ва вояга етмаган Ч.Т га нисбатан жиноий ҳаракатлар содир этган шахсларга қонуний чора кўриш тўғрисида Бош прокуратурага мурожаат қилган.
Вилоят прокуратураси шу кунни ўзида ҳодисани ўрганган ҳолда, Китоб тумани прокурори томонидан фуқаро Н.А га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан (Одам савдоси, вояга етмаган шахсга нисбатан) жиноят иши қўзғатилиб, тергов гуруҳи тузилган ва тезкор равишда тергов ҳаракатларига киришилган.
“Болаларга нисбатан бундай мудҳиш жиноятни содир этган ҳар қандай шахс қонун олдида жавоб бериши шарт. Жиноят иши Бош прокуратура ва Болалар омбудсманининг алоҳида назоратида. Бу оғир жиноятнинг қурбони бўлган боланинг манфаатлари тўлиқ равишда таъминланади. Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилади”, дейилади Болалар омбудсмани хабарида.