Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Мажлисбозлик қачон тугайди? Ҳокимлик биносида йиқилиб тушган маҳалла раиси воқеа жойида вафот этди
Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳалла раиси йиқилиб тушиб вафот этди. Бу ҳақда «Дарё” интернет нашри хабар берган.
Унга кўра, ҳокимият масъулларининг 40 кундан бери давом этаётган мажлисбозлиги бир инсон ўлимига сабабчи бўлган.
Олмазор туманида 15 октябрдан бери ҳар куни йиғилиш ўтказиляпти. 40 кундан бери эрталаб 07:30 дан 08:30 га қадар, баъзан ундан ҳам кўпроқ давом этаётган йиғилиш ишчиларнинг ҳақ-ҳуқуқини поймол қилмоқда, — деган йиғишда қатнашиб, раис ўлимига гувоҳ бўлган манба.
Унинг айтишича, бугун 24 ноябрь куни давом этган навбатдаги мажлис пайтида, соат тахминан 10:00 ларда «Янги Себзор» маҳалла фуқаролар йиғини раиси йиқилиб тушиб, воқеа жойида вафот этган.

«Бу мажлисбозлик қачон тугайди? Ҳар кун бир соатлаб кўчада совуқда туряпмиз. Сурхондарёдаги мактаб директорига ўхшаб кетишни хоҳламайман. Лекин мажлисбозлик жондан ўтказиб юборяпти», — дейди бу ҳақида гапирган манба.
Вафот этган раис Шавкат Муродбеков исмли фуқаро бўлган. Олмазор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Виталий Толибжонов ҳам воқеани тасдиқлади. Аммо қўшимча маълумот беролмаслигини, иш юзасидан прокуратурадан ахборот олиш мумкинлигини айтди.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълумот беришича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
“Жорий йилнинг 24 ноябрь куни соат тахминан 11:30 ларда Олмазор тумани ҳокимлиги мажлислар залида «Янги Себзор» МФЙ раиси 1958 йилда туғилган Муродбеков Шавкат Маҳмудович вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, — деган Ҳаёт Шамсутдинов.