Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 14

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

12:06 / 2023-11-24 929 0 Дунё

Украинада санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармон тасдиқланди. Фармонда Ўзбекистон ширкатлари ва фуқаролари ҳам бор

Украина президенти Володимир Зеленский 147 нафар жисмоний шахс ва 303 та юридик шахсга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Санкциялар рўйхатига киритилганлар орасида Ўзбекистон корхоналари ва фуқаролари ҳам бор.

world-news

Жумладан, Аккерманн Cэмент CА (Оҳангарон), «Оҳангаронсемент» АЖ, шунингдек, Нарзиева Наргиза Эркиновна, Носирхўжаев Шоҳрух Олимжонович санкциялар рўйхатидан жой олган.

Маълумотларга кўра, Носирхўжаев Шоҳрух Олимжонович – БААда жойлашган, Алишер Усмоновнинг «Металлоинвест»ига қарашли Ҳамрияҳ Стеэл металлопрокат заводи бош директори. Аввалроқ у АҚШнинг Россияга қарши киритган санкциялари рўйхатига ҳам тушган.

Бундан ташқари, Нарзиева Насиба Эркиновна – Шоҳрух Носирхўжаевнинг турмуш ўртоғи, Алишер Усмоновнинг жияни. У ҳам аввал АҚШ санкцияларига тушган. Президент Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида санкция остига тушганларни Россия тажовузкорлиги учун тўғридан-тўғри ишлашда ёки унга ёрдам беришда айблаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳукумати Алишер Усмоновнинг УСМ холдинг компаниясига алоқадор Аккерманн Cэмент CА ва у эгалик қиладиган «Оҳангаронсемент» АЖга нисбатан санкция жорий қилганди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш