Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Солженицин романидаги собиқ саратон бўлими биноси бузиб ташланди. ССВ бу бўйича баёнот берди
Бузилган бино ўрнида эндокринология маркази учун автотураргоҳ қуриш режалаштирилган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент стоматология институти клиникасига қарашли болалар жағ хирургияси бўлими биноси Соғлиқни сақлаш вазири буйруғи билан бузиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазирлик бино бузилишига оид барча маълумотларни очиқлади.
Бино нега бузилди?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 декабрдаги йиғилиш баёни билан Тошкент давлат стоматология институти клиникаси биноси негизида Республика эндокринология марказини ташкил этиш белгиланган.
Унда Яшнобод туманининг Махтумқули кўчаси 103-уйда жойлашган корпусларни хатловдан ўтказиш, шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиганларини кўчириш, бузиш ҳамда ўрнида қўшимча қурилиш ишларини олиб бориш кўзда тутилган.
Бу ерда нима қурилади?
Бино ўрнида лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан эндокринология маркази учун автотураргоҳ қуриш режалаштирилган.
Автотураргоҳ нега керак?
Эндокринология марказининг янги биноси қарийб 600 ўринга, болалар ва катталар маслаҳат поликлиникаси 500 ўринга мўлжалланган.
Ҳар куни муассасага ўртача 400 нафарга яқин бемор яқинлари келиб кетади. Шунингдек, марказ ишга тушгач, бу ерда 1000 нафарга яқин тиббиёт ходими фаолият юритади.
Бу эса ўз-ўзидан шифохонага келиб-кетувчи автотранспорт воситаларининг муассаса ҳудудида тўхтаб туриши ва беморларга ҳалал бермай ҳаракатланиши учун катта ва қулай автотураргоҳ бўлишини тақозо этади.
Бу эски бинони бузишда масъул ташкилотлардан хулоса олинганми?
Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг ушбу бино маданий мерос объекти эмаслиги тўғрисидаги тегишли хати, “Sentr Ekspertiza Kontrolnogo Obmera 110” МЧЖнинг техник ҳисоботи олиниб, бузиш ишлари бошланган. Буюртмачи – вазирлик қошидаги “Тиббиёт қурилиш инжиниринг” давлат унитар корхонаси.
Мазкур бино маданий мерос объектлари рўйхатига киритилганми?
Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси берган маълумотга кўра, ушбу иншоот маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган.
Нега Қурилиш вазирлиги қошидаги инспекция хулосаси олинмаган?
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сонли ва 2020 йил 20 августдаги 496-сонли қарорларига асосан Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги инспекция фақатгина икки томонлама шартнома қилиниб, рўйхатдан ўтказилган объектларда бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилади.
Объектларнинг яроқли ёки яроқсизлигини текшириб, хулоса бериш Қурилиш вазирлиги томонидан берилган махсус лицензияга эга давлат ёки нодавлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин. “Sentr Ekspertiza Kontrolnogo Obmera 110” МЧЖга шундай лицензия 2021 йил 19 декабрда берилган.
Нега бино бузиш учун аукционга қўйилмаган?
Бино бузилгунга қадар бу ерда болалар жағ хирургияси бўлими фаолият юритган. Мазкур иншоот Давлат активларини бошқариш агентлигининг бўш турган объектлар рўйхатига киритилмагани ва “Sentr Ekspertiza Kontrolnogo Obmera 110” МЧЖ хулосасига кўра яроқсиз деб топилгани учун уни баҳолаш, аукционга чиқариш тадбирлари амалга оширилмаган.
Энди Болалар жағ хирургияси бўлими қаерда фаолият юритади?
Ушбу бўлим фаолияти умуман тўхтаб қолмаган. Ҳозирда улар Тошкент давлат стоматология институти клиникасининг бошқа биносида тўлиқ ва аввалгидан кўра яхши шароитда фаолият юритмоқда.
Шаҳноза Соатова Соғлиқни сақлаш вазирлигининг баёнотига муносабат билдирди.
“Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолат бўйича изоҳ бериб, кутилганидек, объект мерос сифатида рўйхатда турмаганини айтяпти. Шифокорлар калтакланаётган, халқ орасида уларга эҳтиромни кучайтириш ҳақида кўп гапирилаётган замонда бу ишлар ғалати.
Наҳотки шифокорлар ўзларининг ижобий қиёфаси яратилган, фаолиятига ҳурмат уйғотувчи оламшумул довруғли “Саратон корпуси” асарини ўқишмаган?
Ўқишганида ушбу бинода шифокорлар обрўсини кўтарувчи объект сифатида фойдаланмасмидилар, уни бузиш эмас, аксинча, тарихий-маданий ёдгорликлар рўйхатига киритиб, асраб-авайлаш чорасини кўрмасмидилар?”, — деб ёзди у.