Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Америка орзуси» саробга айланди. Мексика орқали АҚШга киришга уринган ўзбекистонликлар мамлакатга киритилмайди

Жорий йилнинг 20 ноябридан бошлаб Мексика орқали АҚШга киришга уринган ўзбекистонликлар Америкага киритилмайди. Бу ҳақда Spot.uz интернет-нашри АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб хабар бермоқда.
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Давлат департаментининг хабар беришича, эндиликда АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган ўзбекистонликлар АҚШга қўйиб юборилмайди, бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунгача ҳибсда сақланади.
АҚШда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган ўзбекистонликларни мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи бўйича мамлакат ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилинмоқда.
Мамлакатдан чиқариб юбориш тижорат авиакомпаниялари ҳамда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати билан тузилган чартер рейслари орқали амалга оширилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний миграция хавфли ва қиммат.
Шундан келиб чиқиб, контрабандачиларнинг ёлғон ваъдаларига учмаслик, АҚШга саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний воситалардан фойдаланиш кераклиги таъкидланган.
“АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтганлар бу мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин”, — дейилади хабарда.
Қўшма Штатлар хавфсиз, тартибли ва инсонпарвар миграция жараёнларини ривожлантириш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан фаолият олиб боради ҳамда АҚШда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади.
Октябрь ойида АҚШ президенти маъмурияти Европа Иттифоқи ва унга аъзо бир қанча давлатларни Марказий Осиёнинг айрим давлатларидан келга



