Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
“Келишув йўқ” – Исроил асирлар борасида Ҳамас билан музокара йўқлигини билдирди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг айтишича, ҳозирда Ғазо секторидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича бирор бир келишув мавжуд эмас.
“Ғазодаги операциядан сўнг Исроил армияси секторда тўлиқ ҳаракат эркинлигига эга бўлиши керак, фақат бу анклавнинг демилитаризациясини таъминлайди”, деган Нетаняху.

Фаластиндаги Ҳамас ҳаракати эса гаровга олинганлар ҳаёти учун масъул гуруҳлар билан алоқа узилганини билдирган.
ҲАМАС вакилининг сўзларига кўра, ҳаракат “исроиллик гаровга олинганларни қўриқлаш вазифаси юкланган бир қанча гуруҳлар билан алоқани узган”. Унинг қўшимча қилишича, “гаровга олинганларнинг тақдири номаълум”.
Ғазодаги Хамасга алоқадор гуруҳлар билан алоқа йўқлиги сабаблари ҳақида маълумот берилмаган. Сўнгги ҳафталарда Хамас Исроил армиясининг Фаластин анклавининг турли ҳудудларини бомбардимон қилгани туфайли радикаллар томонидан асирга олинган бир неча киши ҳалок бўлгани ҳақида бир неча бор баёнот берди.