Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Сен ифлосни деб, 11 ойдан бери мана шу ерда ўтирибман» — Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари, “Док-1 Макс” иши бўйича судланувчи мақомига эга бўлиб турган С.К. судда очиқдаги ҳамкасбига жиноят иши очилишини сўради.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари, “Док-1 Макс” иши бўйича судланувчи мақомига эга бўлиб турган С.К. судда очиқдаги ҳамкасбига жиноят иши очилишини сўради.
Daryo.uz журналистининг маълум қилишича, “Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган суд 15 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида 2023 йилнинг 20 февралидан яқин кунларгача Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига раҳбарлик қилиб келган Улуғбек Эгамовни сўроқ қилди.
Судланувчи собиқ раҳбарнинг айтишича, у “Док-1 Макс” иши аввалидаги терговда унга биринчи ўринбосар бўлган Улуғбек Эгамовнинг барча кирдикорларидан хабар топган.
"Сен "зам" бўлиб келганингдан кейин агентликда барча қилғилиқлар бошланган экан. Мен буни тергов пайтида билдим, шу пайтгача кўзим кўр бўлиб, билмай юрган эканман. Бу зам бўлиб, яхши ишлаяпти деб юрган эканман. Лекин сени деб, мен ҳозир шу ерда ўтирибман", — деди судланувчи С.К. очиқдаги ҳамкасби Улуғбек Эгамовга мурожаат қилар экан.
Судланувчининг айтишича, тергов пайтида у Ҳиндистоннинг "Quramax" дорисини (33 минг доллар пора эвазига инспексион текширувдан олиб ташланган дори воситаси) инспексион текширувдан олиб ташлаш бўйича агенликдан топшириқ бўлган. Бу иш эса С.К. номидан Улуғбек Эгамов топшириғига кўра қилинган.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари, судланувчи С.К. судга гувоҳ сифатида чақирилган Улуғбек Эгамовга юзланиб, “Quramax" дорисини инспексион текширувдан олиб ташлаш бўйича менга мурожаат қилганмидинг”, деди.
Гувоҳ Улуғбек Эгамов саволга жавобан бу бўйича унга мурожаат қилмаганини билдирди. Шундан сўнг судланувчи гувоҳдан дорини инспексион текширувдан олиб ташлаш учун олинган 33 минг долларнинг қанча қисми унга текканини сўради. Гувоҳ бу пулларни кўрмаганини маълум қилди.
"Сен ифлосни деб, 11 ойдан бери мана шу ерда ўтирибман. Суд биносидан чиқиб кетаётганингда оила аъзоларимнинг кўзига қараб ўтиб кетгин", — деди судланувчи С.К.
Судланувчининг гувоҳни ифлос деб атаганига эътироз билдирган судья бунинг учун жавобгарлик борлигини эслатди ва судланувчига суд унга нисбатан чора кўришига мажбур қилмасликни сўради.
Судланувчи С.К. эса Улуғбек Эгамовни ифлос деб атагани учун жавобгарликка тайёрлигини айтиб, гувоҳни яна бир бор ифлос деб атади.
Судда шунингдек, яна тўрт нафар собиқ мансабдор судланувчи Улуғбек Эгамов агентликка ишга ўтган кунидан бошлаб, ходимларга инспексион текширувга тушган дорини текширувдан олиб ташла, қўй, қил, тезлаштир деган топшириқлар кўпайганини маълум қилди. Судланувчилар, жумладан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари С.К.нинг айтишича, Улуғбек Эгамовга нисбатан ҳам жиноят иши очилиши керак.
Суднинг аввалги мажлисларида ҳиндистонлик тадбиркор ўзига тегишли корхонага инспексион текширув тушишининг олдини олиш, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига “Док-1 Макс” сиропи каби яна бир талабга жавоб бермайдиган Курамакс дорисига рухсат олишга уринганини айтиб, агентликнинг собиқ ходимига 33 минг доллар берганини тан олганди. Судланувчи С.К.нинг судда қўшимча қилишича, ўша 33 минг доллар Улуғбек Эгамовга етиб борган. Ва у бу пуллардан улуш ҳам олган. Терговда унга маълум бўлгани шу. Сир бўлиб қолаётган кирдикорлар ҳам бўлиши мумкин.