Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Туркия Германиянинг қирувчи самолётларига муҳтож эмас» — Эрдоған
Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған Германия канцлери Олаф Шолс билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида журналистнинг “Германия Туркияга қирувчи самолётларини сотишдан бош тортса нима бўлади” деган саволига жавоб берди.
Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған Германиянинг Анқарага Eurofighter етказиб бериш бўйича позициясига қарамай, Туркия ўзини қирувчи самолётлар билан таъминлай олишини айтди.
“Германия қирувчи самолётларни берадими ёки бермайдими? Бизни бу қизиқтирмайди... Германия қирувчи самолётлар ишлаб чиқарадиган дунёдаги ягона давлатми? Кўпгина давлатлар бу саноатни синчковлик билан ўрганиб чиқмоқда. Ҳозирда Туркия учувчисиз самолётларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.
Матбуот вакили сифатида бизни бу билан таҳдид қилишнинг ҳожати йўқ. Бизга виждонан саволлар беринг, биз сизга шу нуқтаи назардан жавоб берамиз”, — деди Эрдоған.
Аввалроқ мудофаа вазири Яшар Гулер Туркия Германиядан 40 та Eurofighter қирувчи самолётини сотиб олиш ниятида эканлигини маълум қилиб, бунга Буюк Британия ва Испания рози бўлганини айтган эди.
Мавзуга доир: «Германия ва Туркия Ғазодаги ҳунрезликни тўхтатиши мумкин» — Эрдоған