Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Германия ва Туркия Ғазодаги ҳунрезликни тўхтатиши мумкин» — Эрдоған
Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған Берлинда Германия канцлери Олаф Счолз билан қўшма матбуот анжуманида унинг мамлакати Исроилдан қарздор эмаслигини баён қилиб, Ғазо можароси бўйича мамлакат позициясини эркин ифодалаши мумкинлигини айтди.
“Мен эркин гапираман, Исроилдан ҳеч қандай қарзимиз йўқ. Агар қарздор бўлганимизда, бунчалик эркин гапира олмасдик. Аммо қарздорлар эркин гапира олмайди... Мен раҳбарманки, ўз фаолиятим давомида биринчи марта бош вазир антисемитизм бўйича позицияни эгаллади. Дунёда ҳеч бир бош вазир буни қилмаган.Мен буни қилдим”, - деди Эрдоған.
Унинг сўзларига кўра, Шолц Исроилга қиладиган бўлажак ташрифида исроилликлар билан муҳим масалани муҳокама қилиши керак:
“Туркия ва Германия инсонпарварлик сулҳига қандай ҳисса қўшиши мумкин? Биз бу қадамларни биргаликда қандай қиламиз? Биз бунга розимизми ёки йўқми?
Бир ҳафтадан кейин Германия президенти Исроилга боради. Мен унга илтимос билан ‘сиз бир томондан биз иккинчи томондан бу хунрезликни тўхтатайлик’ дедим. Агар Германия, Туркия ва бошқалар билан биргаликда гуманитар сулҳни таъминлай олсак, минтақани қутқара оламиз”, - деди Туркия раҳбари.