Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Ўзбекистон Хитой билан чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши бирга курашмоқчи
Самарқандда БМТнинг чўлланиш тўғрисидаги конвенцияси (CRIC-21) ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси доирасида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Хитой Халқ Республикасининг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши раиси Ан Фендзи билан икки томонлама учрашув ўтказди.
Таъкидланишича, учрашувда ерларнинг деградацияси ва барқарор ер бошқаруви бўйича тадқиқотлар олиб бориш, жумладан, тажриба алмашиш ва Ўзбекистоннинг чанг ва қум бўронлари хавфи юқори бўлган ҳудудларида қўшма илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Маълумот учун, Хитой Халқ Республикасининг қум бўронлари ва чўлларни назорат қилиш бўйича миллий кенгаши Хитойда чўлланишнинг олдини олиш бўйича ягона жамият бўлиб, 1992 йилда тузилган. Фахрий раис – Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши доимий қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Сю Сзялу. Жамият яратиш тўғрисидаги қарор 1950 йилда Хитойнинг ғарбий қисмида кучли қум-чанг бўронлари содир бўлганидан кейин пайдо бўлган.
Кенгаш миллий даражадаги академик, жамоат ва нотижорат ташкилотдир. Унинг таркибига чўлланишга қарши кураш соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, олимлар, тадбиркорлар киради.
Йиғилишда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Сзинпин ташаббуси билан чўлланиш ва қум бўронларига қарши курашиш стратегияси қабул қилингани, унда фермерлар ва хусусий сектор учун яйловларни субсидиялаш, шахсий яйловларни тақиқлаш назарда тутилгани, чорва молларини кўпайтириш ва жамоавий чорвачиликни яратиш (совхозларни ташкил этиш), шунингдек, илгари ҳайдалган ер участкаларида ўрмон ва ўт қопламини тиклаш таъкидланди.

Вазир Азиз Абдуҳакимов Хитой томонини Ўзбекистоннинг жанубий қисмида чанг ва қум бўронлари таҳдидларининг кучайиши ва бошқа ҳудудларда ҳам жадаллиги ҳамда миллий ташаббус доирасида бу экологик муаммога қарши кураш бўйича назорат чораларидан бири — «Яшил макон» ва унинг республикада амалга оширилишининг бориши ҳақида батафсил маълумот берди. Вазир, шунингдек, жамият ер ва умуман табиат билан муносабатларини қайта кўриб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Учрашув якунида Экология вазирлиги ва жамият ўртасида чўлланиш ва ерларнинг деградациясига қарши курашиш соҳасида илмий-амалий ҳамкорлик тўғрисида Меморандум ишлаб чиқиш ва имзолаш орқали тез орада яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати