Qidirish

00:25 / 2022-12-14 774 0 Бизнес

500 млрдлик йирик лойиҳа: Самарқандда – инсон қадри учун қурилган янги бозор қачондан ишга тушади?

Самарқандда йирик мегалойиҳа қурилиши якунланиш арафасида.

Самарқанд тумани Гулистон агрофирмаси худудидаги “Автомобиль эҳтиёт қисмлари” бозорининг қурилиши тўғрисида маълумот берадиган бўлсак, ушбу лойиҳа “НУРЛИ КЕЛАЖАК ИШОНЧ СЕРВИС” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.

Қурилиш 2021 йилнинг сентябрь ойида бошланган бўлиб, умумий майдон 9.00 гектар бўлса, қурилиш майдони: 3.5 гектарни ташкил қилади.

Лойиҳа қиймати 500миллиард сўм деб белгиланган бундан ажратилган маблағ 70 миллиард сўм банк кредити ва 430 миллиард сўм МЧЖнинг ўз маблағи ҳисобидан қопланади.

2022 йил 15 ноябрь ҳолатига бажарилган иш ҳажми 95 фоиздир, лойиҳанинг тугалланиш вақти 2022 йилнинг 4-чораги. Лойиҳа тўлиқ ишга туширилса, 5000 та иш ўрни яратилиши мумкин.

“Автомобиль эҳтиёт қисмлари” бозорида лойиҳа буйича 1-қаватда Автомобил эҳтиёт қисмлари савдосига мўлжалланган 751 та дўкон, 2 та Банк, 2 та Автосалон ва 1 та Енгил автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси ҳамда 2300 та автотураргоҳ ўрин олган.

Автомобиль эҳтиёт қисмлари савдосига мўлжалланган 751 та дўконнинг 143 таси автомобил жиҳозлари савдосига, 118 таси мотор ва ходовой эҳтиёт қисмлари савдосига, 217 таси балон, аккумлятор, кузов эҳтиёт қисмлари савдосига, 113 таси электротехника эҳтиёт қисмлари савдосига, 28 таси автомобилларнинг ишлатилган эҳтиёт қисмлари савдосига, 70 таси йирик махсус техникалар эҳтиёт қисмлари савдосига ва 62 таси қўшимча дўкон учун мўлжалланган.

Бозорнинг 2-қаватида ресторанлар, қўшимча хизмат кўрсатиш хоналари, тиббий хизмат кўрсатиш хонаси ва бозор маъмурияти офиси ўрин олган.

Бу ерга келувчилар асосан Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятидаги харидорлар бўлиб, уларга янги бозорнинг қулайлиги ўнг келиши табиий. Чунки, харидорлар бу ерга катта магистраль йўллар орқали келишади. Бозор кўркам ва иҳчам қурилган бўлиб, фойдаланувчилар бу ерга қилган ташрифларидан мамнун кайфиятда қайтишларига умид қилинмоқда.

Ҳар ҳолда, бу ерда фақат автомобиль эҳтиёж қисмлари бозори қурилмаяпти, бундан ташқари, ҳудуд атрофида йирик гипермаркет ва турли хизмат кўрсатиш шахобчалари тез орада қад кўтарилиши кутиляпти.

Биз янги лойиҳа имкониятарини ҳолис кузатган ҳолда ишонч билан айтишимиз мумкинки, бу ерда барпо қилинаётган йирик лойиҳани Ўзбекистон ҳудудида камдан-кам кўрамиз. Ушбу бозор реаль қарашларга асосланиб айтганда бошқа бозорлар билан рақобат қилишдан ҳоли, жойларни тўлдириш учун тадбиркорларни турли чақирувлар орқали олиб келиш истагида ҳам эмас.

Бу бозорга одамлар хоҳишига кўра қадам қўйиши кутилаётгани, лойиҳанинг келажаги узоқни ўйлаб қилинган ишларга бориб тақалади. Минг-марта эшитгандан бир марта кўрган яхши дейишади, шунчаки Самарқандга йўлингиз тушса, ушбу манзилга бир келиб барчасини ўзингиз кўринг. Инсон қадри учун яратилган ушбу лойиҳанинг умри узоқ бўлишига ҳамоҳангмиз. Ҳолис фикр ва хулоса кузатувчидан!

Изоҳлар 0

Фикр билдириш