Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 356

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

12:58 / 2023-11-12 870 2 Сиёсат

Қозоғистонда ҳомиладор аёлини ўлдирган собиқ вазир қамоққа олинди

world-news

Қозоғистонда Остона ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди Қозоғистон собиқ миллий иқтисодиёт вазири Куандик Бишимбаевни икки ойга ҳибсга олишга рухсат берди. Бу ҳақда РИА Новости суд матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

11 ноябрь куни Остона шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди гумонланувчи Қуандик Бишимбоевга нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга рухсат берди. Бошқа маълумотлар Қозоғистон Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддага мувофиқ ошкор этилмайди”, - дейилади хабарда.

Шаҳар ички ишлар бошқармаси собиқ миллий иқтисодиёт вазири қандай жиноятда айблангани ҳақида маълумот бермади.

News Today нашрининг маълум қилишича, собиқ вазир Остонадаги ресторанлардан бирида рафиқаси Салтанат Нукенова билан жанжаллашиб қолган ва уни официантлар ва бошқа меҳмонларнинг кўз ўнгида шафқатсизларча калтаклаб, ҳомиладор аёлининг бошига тўмтоқ жисм билан зарба берган. Натижада Нукенова воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур воқеадан сўнг, мажмуага ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар етиб келиб, вазирни қўлга олмоқчи бўлган, бироқ Бишимбаев таслим бўлишни истамай, ўзини ўлдириш билан қўрқитган, аммо бироздан сўнг у тақдирга тан берган. 

Изоҳлар 2

Азизбек
2023-Nov-12 16:10
Жалко шундай гўзал аёл бу оламни тарк этган бўлсалар. Қотилни умирбод эазога хукм килиш керак.
Азизбек
2023-Nov-12 16:11
ало
Фикр билдириш