Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Араб давлатлари Исроил билан тинчлик ўрнатиш шартини илгари сурдилар
Кеча, 11 ноябрь куни Саудия Арабистони Ғазо секторидаги кескин вазиятни муҳокама қилиш учун араб ва мусулмон етакчилари билан қўшма навбатдан ташқари саммитга мезбонлик қилди. Саммит якунида Фаластин-Исроил урушига барҳам бериши мумкин бўлган қарор имзоланди.
“Исроил билан тинчлик ўрнатиш ва у билан нормал муносабатлар ўрнатишнинг асосий шарти — Фаластин ва араб ерларини босиб олишни тўхтатиш, шунингдек, Фаластинни 1967 йил 4 июнь куни тан олинган чегараларини ва мустақиллигини тан олиш” — дейилади саммит якунлари бўйича ҳужжатда.
Саммит иштирокчилари Ғазо секторининг Ғарбий соҳилдан ажратилишига ҳам қарши чиқиб, бу ҳудудларни Шарқий Қуддус билан бирга мустақил Фаластин давлати таркибига киритиш зарурлигини таъкидладилар.
Қайд этиш керак, 2020 йилда бир қатор араб давлатлари, жумладан, БАА ва Баҳрайн АҚШ воситачилигида Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олди ва у билан алоқаларни фаол ривожлантиришга киришди.
Сўнгги олти ой ичида Саудия Арабистони ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокаралар ҳақида бир неча бор маълумотлар пайдо бўлди, аммо араб оммавий ахборот воситаларига кўра, Ғазо секторидаги можаронинг кучайиши таъсирида бу мулоқот музлатиб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати “Ал-Ақсо” тўфони” операцияси доирасида Ғазо секторидан Исроилга ракета учирди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Хамасга қарши “Темир қиличлар” операциясини бошлади.
Бир неча кун ичида исроиллик ҳарбийлар Ғазо билан чегара яқинидаги барча аҳоли пунктларини назорат остига олди ва чизиқдаги нишонларга, жумладан, тинч аҳолига ҳаво ҳужумларини бошлади.