Сўнгги янгиликлар
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади
«Исроил Ғазода ядро қуролини қўллаш билан таҳдид қилиб, сабр-тоқатимизни синовдан ўтказмоқда» — Эрдоған
Исроил Ғазо секторида ядро қуролини қўллаш билан таҳдид қилиб, бизнинг сабримизни синовдан ўтказмоқда, деди Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған.
“Дунё инқирозлари ортида мустамлака тузилмалари кучлари турибди. Бутун дунё олдида инсониятга қарши жиноят содир этилмоқда. Бутун дунё олдида Исроил Ғазога нисбатан шафқатсиз ҳужумларини давом эттирмоқда.
Болалар, аёллар ва эркаклар ҳаёти... Албатта, бунга жавоб ҳам бўлади. Улар ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилиш орқали бизнинг сабр-тоқатимизни синаб кўрмоқда”, — деди Туркия раҳбари.
Эрдоған Анқара барча Фаластин халқининг, хусусан, ўз ватанлари ва ҳаётини ҳимоя қилиш учун курашаётган Ғазо аҳолисининг ҳаёти ва мулки хавфсизлиги таъминланмагунча ҳақиқатни айтишдан тўхтамайди.
Аввалроқ Исроилнинг Қуддус ва мерос масалалари бўйича вазири Амикай Элияху Ғазога бомба ташлашни Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш вариантларидан бири деб атаган эди.
Шундан сўнг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Элияхуни ҳукумат йиғилишларида қатнашишдан четлаштиришга қарор қилди.