Сўнгги янгиликлар
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
АҚШда Чарли Кирк суиқасдида гумонланувчининг сурати эълон қилинди
Ўзбекистонда 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди
«Минтақавий стратегиянинг имзоланиши янги келажак сари ташланган муҳим қадам» — Зироат Мирзиёева
Мазкур форум болалар ва ёшларнинг иқлим ўзгариши салбий оқибатларига қарши курашишдаги ўрнини, шу жумладан экологик таълимни илгари суриш орқали эътироф этишга бағишланган.

Тошкентда “Болалар ва ёшлар ҳаракатда — Марказий Осиёда иқлим ўзгариши” халқаро форуми бўлиб ўтди.Форум очилишида “Замин” фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ёш экофаолларга мурожаат қилди:
“Форумнинг бош иштирокчилари — сизлар. Бугун бу ерда сизларнинг тоза, соғлом ва барқарор муҳит учун курашдаги етакчилигингизни эътироф этиш мақсадида йиғилдик.
Қўшниларимиз билан биргаликда Самарқанд экологик оромгоҳи якунлари бўйича ишлаб чиқилган Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда ёшлар ва болаларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича минтақавий стратегиянинг имзоланиши янги келажак сари ташланган муҳим қадам бўлади”, - деди у.
Узлуксиз “яшил” таълим ва экологик маданиятни шакллантириш орқали ёшлар салоҳиятини мустаҳкамлаш масаласи YUNEP ижрочи директори Ингер Андерсен сўзининг муҳим мавзуси бўлди:
“Экологик таълим улкан аҳамиятга эга. У келажак авлодларга шунчаки норозилик вакиллари бўлиш эмас, балки ўзгаришларнинг драйверига айланиш учун зарур кўникма ва билимларни беради. Ниятимиз — кейинги авлодлар сайёра билан уйғун ҳаёт кечиришнинг янги ва яхшироқ усулларини орзу қиладиган дадил ҳукумат етакчилари, олим ва новаторлар бўлсин”.
YUNISEF’нинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Регина Де Доминитсис ҳам шундай деди:
“Иқлим ўзгариши ва экологик таълим масалаларининг мактаб дастурларига киритилиши болалар ва ёшларнинг ўзгариб бораётган иқлимга мослашиш кўникмаларидан хабардорлигини оширишда муҳим қадамдир”.
Форум иштирокчилари экотаълим мавзусини муҳокама қилар эканлар, ўқув жараёнида янги ахборот технологияларидан фойдаланиш муҳим эканини қайд этди.
Марказий Осиё экофаоллари иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича сиёсат ва дастурларни ишлаб чиқишда, кўрилаётган чораларни мониторинг қилиш ва уларнинг боришини баҳолашда болаларнинг ҳам иштирок этиш ҳуқуқи борлигини алоҳида таъкидладилар.



