Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Метан 3600 сўм эмас: Андижонда газни қиммат сотган “заправка” фаолияти вақтинча тўхтатилди
Андижон вилоятидаги «заправка»да 1 метр куб сиқилган газни 3600 сўмдан сотилаётгани сабабли фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 20 октябрь куни Андижон вилояти, Жалақудуқ туманидаги «Мезон авто ойл» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчасида 1 метр куб сиқилган газни 3600 сўмдан сотилаётгани истеъмолчилар томонидан эътирозларга сабаб бўлган.
Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида «Ўзэнергоинспекция» Андижон ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилган.
Унга кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарори талаблари юзасидан огоҳлантииш берилишига қарамасдан, мазкур шахобча 1 метр куб сиқилган газни 3600 сўмдан сотилаётгани аниқланган. Ушбу қоидабузарлик юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган ҳамда мазкур шахобча газ тармоғидан ажратилиб, унинг фаолияти вақтинча тўхтатилган.