Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
15 йил қамоқ: Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Қўриқлаш бўлими собиқ ходимига суд ҳукм ўқиди
Бугун, 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида Ш. Ш. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж.Хожаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Ш.Ш. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Маълумот ўрнида, 2019 йилда Тошкент вилояти Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими (собиқ) ўша вақтда 13 ёшли қизни бинода зўрлашга уринган.
“Мен ёрдам чақириш учун бақирдим, лекин кўчада ҳеч ким йўқ эди. У мени куч билан судраб қўшимча иморатга олиб кирди ва сўрига ташлади. Шундан сўнг у бир қўли билан икки қўлимдан ушлаб, иккинчи қўли билан ички кийимимни ечди. ...Сўнг, менга кийинишимни буюрди ва ҳеч кимга айтмаслигимни тайинлади, акс ҳолда мени ўлдириш билан қўрқитди”, деган жабрланувчи.



