Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғида ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ўрнига дарахт экилмоқда – Эко вазирлик
2021–2022 йилларда Самарқанддаги «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ер майдони 57 нафар жисмоний ва юридик шахсга ижара битими ҳамда шартномага асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, айни дамда боғда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан фуқаролик ва иқтисодий суд қарорларига мувофиқ 11 нафар фуқаро ва юридик шахс томонидан ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бузиш ишлари олиб борилмоқда.
Миллий боғ ҳудудидаги оғир реконструкцияли бинолар, девор ва тўсиқлар босқичма-босқич махсус техникалар ёрдамида бузилмоқда. Қолган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура жиноий иш қўзғатиб, қўшимча тарзда ўрганиш ишлари олиб боряпти.
Қайд этилишича, ноқонуний қурилмалар буздирилиб, ўрнига дарахт экилган. Шунингдек, вазирлик, Бош прокуратура ва Зарафшон миллий табиат боғи масъуллари ҳамкорлигида миллий боғ ҳудудида бузилган бинолар ўрни тезкор тартибда тозаланиб, қурилиш чиқиндилари олиб чиқиб кетилмоқда ва ўрнига манзалари дарахтлар экилиб, ҳудудда яшил боғлар барпо этилмоқда.



