Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

22:46 / 2023-09-21 1705 1 Сиёсат

«АҚШ бизга ёрдам бермаса урушда ютқазамиз» — Зеленский

Зеленский АҚШ Конгрессини Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишга чақирди.

world-news

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ Конгрессида агарда Украинага ёрдам берилмаса, урушда ютқазишини айтди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Зеленский АҚШ Сенати ва Вакиллар палатаси аъзолари билан учрашиб, Украинага 24 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини ажратишни сўраган.

Сенат етакчиларидан бири Чак Шумернинг айтишича, Зеленский йиғилишда молиялаштириш масаласини кўтарган.

Вазиятни умумлаштирадиган битта жумла бор эди. Мен ундан сўзма-сўз иқтибос келтираман - Зеленский: Агар биз ёрдам олмасак, урушда ютқазамиз, деди. Бу унинг иқтибосидир", - деди Шумер.

Зеленскийнинг ўзи Конгресс аъзолари билан учрашув ҳақидаг шундай деди:

Биз кўп масалалар ҳақида гаплашдик. Сенаторлар, Конгресс ва Америка Қўшма Штатлари - албатта, бутун Америка халқи бизни қўллаб-қувватлаганидан мамнунмиз. Биз ҳамма нарса ҳақида, қўллаб-қувватлаш, жанг майдони, режаларимиз ҳақида гаплашдик. Журналистларга барча тафсилотларни айтиб бера олмайман, лекин сенаторлар билан жуда кучли мулоқот бўлди, деб ўйлайман, — деди Украина президенти.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш