Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Хорижий мамлакатларда Ўзбекистон тарихига оид 9000 дан ортиқ маданий бойликлар аниқланди – Маданий мерос агентлиги
Маданий мерос агентлиги томонидан ҳозирга қадар дунёнинг 40 га яқин мамлакатида сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 9000 дан ортиқ уй-рўзғор ашёлари, археологик топилмалар, турли тақинчоқлар, қўлёзмалар, ҳужжатлар, тўқимачилик ашёлари (палак, тўн, атлас, беқасам ва бошқа.), мусиқа асбоблари каби маданий бойликларга оид маълумотлар тўпланди.
Ушбу бойликларнинг 44 фоизини қўлёзмалар ташкил этаётгани боис, уларни ўрганиш ва тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хорижий мамлакатларда сақланаётган ўлкамиз тарихи ва маданиятига оид қўлёзмаларни аниқлаш, ўрганиш ва нусхаларини юртимизга олиб келиш йўналишида 2022 йилда 330 та маданий ашё – 173 та қўлёзма, 157 та музей экспонатига оид маълумотлар аниқланган ва уларнинг илмий тавсифи амалга оширилди.
Дастлабки натижа сифатида «Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реэстри. Том 1».(Тҳе Регистер оф Манусcриптс Лоcатед оверсеас cонcэрнинг Узбекистанъс cултурал ҳеритаге. Вол.1./ Реэстр зарубежных рукописей, относящихся к Узбекистану. Том 1. // Масъул муҳаррир Р.Баҳодиров. – Тошкент, 2020.- 496 б) монографик тадқиқот ўзбек, инглиз ва рус тилларида 1000 нусхада чоп этилди ҳамда Республикамиз ва хориждаги 40 га яқин мамлакатдаги илмий-маданий муассасалар, ташкилотларга тақдим этилган. Бугунги кунга келиб мазкур Реэстрнинг 2- ва 3-томлари ҳамда Алишер Навоий қаламига мансуб «Бадоэ ал-бидоя»нинг Туркияда сақланаётган ноёб қўлёзмасининг илмий факсимилеси нашрга тайёрланди.
2022 йилдаги яна бир илмий муваффақият Агентлик ходими, фалсафа фанлари доктори, профессор Роиқ Баҳодировнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлиги остида Америка Қўшма Штатларидаги олий ўқув юртлари кутубхоналарида сақланаётган алломаларимиз қаламига мансуб қўлёзмаларга тааллуқли маълумотларни қамраб олган биринчи рисола – «Ҳабибуллаев А. Аждодлар мероси: АҚШдаги қўлёзмалар» нашр этилди.
Рисолада қуйидаги 13 та кутубхонанинг фондларини ўрганиш натижасида уларда
31 нафар олим қаламига мансуб 123 та асарнинг 556 та қўлёзма нусхаси ҳақида илмий тавсифни ўз ичига қамраб олган маълумотлар берилган.
Принстон университетидаги – 278 та;
Ел униерситтетидаги – 140 та;
Мичиган университетидаги (Анн-Арбор шаҳри) – 51 та;
Конгресс кутубхонасидаги (Вашингтон шаҳри) – 27 та;
Колумбия университети – 16 та;
Пенсилвания университети – 15 та;
Ғарвард университети (Кембриж шаҳри)– 13 та;
Миллий медицина кутубхонаси (Вашингтон шаҳри) – 11 та;
Ҳаверфорд коллежи, Юта университети, Стенфорд университети, Уолтерс санъат музейи (Балтимор шаҳри) ва Аёва университети кутубхонасининг ҳар биридан 1 тадан қўлёзма ҳақидаги маълумотларни келтирган.
Рисолада Аҳмад Фарғоний, Имом ал-Бухорий, Исо ат-Термизий, Абу Наср ал-Форобий, Абу Лайс ас-Самарқандий, Абу Райҳон ал-Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд аз-Замахшарий, Бурҳониддин Марғиноний, Саъдуддин ат-Тафтазоний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби ўз даврининг буюк намоёндалари асарларининг қўлёзмаларига оид қимматли маълумотлар баён этилган.