Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Андижонда халқнинг газини ўғирлаган охак цехи аниқланди
Андижонда аҳоли учун тортилган табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 1 млн 642 минг куб газ ноқонуний сарфланган тадбиркор аниқланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” каналида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиаллари ходимлари томонидан рейд тадбири ўтказилди.
Тадбиркорлик субъекти тегишли ҳужжатларсиз яширин тарзда оҳак цехи ташкил қилган. Шунингдек, юқоридаги жойга ёнма-ён ҳудудда яна 4 та хумдон аниқланди.
Мутахассислар вазиятни ўрганиб, назоратга олди. Аниқланишича, тадбиркор бунинг ортидан давлатга 1 млрд 642 млн сўм миқдорида зарар келтирган.
“Етказилган зарар оқибатида 1 млн 642 минг куб газ ноқонуний сарфланган, бу 2 мингта хонадоннинг бир ойлик газига тенг”, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат бўйича Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Андижон вилояти бошқармаси суриштирув ўтказмоқда.