Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
Фан арбоби, академик Бахтиёр Назаров вафот этди
Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, Фанлар академияси академиги, ўзбек адабиётшунослигидаги йирик олим, кўплаб шогирдларнинг устози Бахтиёр Аминович Назаров 2022 йил 18 январда 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, Бахтиёр Назаров 1945 йилнинг 17 сентябрида Тошкентда туғилган, 1966 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Назаров Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, илмий котиб (1969-1972; 1979-1983 йиллар), директор (1986—1990 йиллар), бўлим мудири (1990 йилдан), Ўзбекистон Фанлар академияси Бош илмий котиби ўринбосари (1973—1979 йиллар), вице-президент вазифасини бажарувчи (1999—2000 йиллар) бўлиб ишлаган.
Шунингдек, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси (1990—1992 йиллар), олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (1992—1994 йиллар), “Ўзбек тили ва адабиёти” журналининг бош муҳаррири (1986-1994 йиллар) бўлган.