Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Сирдарёда 3 яшар қизчасининг қаршисида хотинига 14 марта пичоқ уриб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида келишмовчилик туфайли юзага келган жанжалда аёлини пичоқлаб ўлдирган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди.
Унга кўра, 3 нафар фарзанднинг отаси оила рўзғорини хотини бўйнига олгани, ўзидан кўра кўпроқ пул топаётганидан жаҳли чиқиб, у билан тез-тез жанжаллашган. Шу сабабли улар алоҳида яшашни бошлашган.
Маълум қилинишича, жиноят содир этилган куни судланувчи Х.А. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Х.С. вақтинча яшайдиган хонадонга девор орқали ошиб кирган. Аёлни уйғотиб, уни кириш эшиги олдига олиб чиққан. Шовқин сабаб уйғониб кетган 3 яшар қизи қаршисида уни ўта шафқатсизлик билан ҳаёти учун муҳим бўлган аъзоларига ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан 14 марта урган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда аёл олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судида бўлиб ўтган суд мажлисида судья Х.А.ни Жиноят кодексининг 97-модда, 2-қисми «ж» (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) бандида белгиланган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган. Унга 17 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси берилган.