Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Таниқли ёзувчи 58 ёшида вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Луқмон Бўрихон 58 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.
Марҳумнинг қизи Марям “Бўрихонзода”нинг маълум қилишича, Лўқмон Бўрихонда саратон касаллиги аниқланган.Ва у жорий йилнинг 29 июль куни германиялик шифокорлар томонидан операция қилиниши керак бўлган, аммо унинг аҳволи бирданига оғирлашиб қолганлиги боис, ўзбекистонлик жарроҳлар томонидан тезкорлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Луқмон Бўрихон —1965 йил 15 февралда Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги Янгиобод қишлоғида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тамомлаган (1991).
Дастлабки ҳикояси — “Бегимқул катта” (1987), “Ялангоёқ” (1991), “Сирли муаллим” (2006), “Хизр кўрган йигит” (2007) cингари ҳикоя ва қиссалар тўпламлари нашр этилган. Бундан ташқари, у “Жазирамадаги одамлар” (2005) романи муаллифи ҳам саналади.