Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 157

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

10:13 / 2023-07-21 338 0 Дунё

Қозоғистон Россия газини Ўзбекистонга экспорт қилиш бўйича ҳаракатларни бошлади

2023 йилнинг июнь ойида Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга экспорт қилиш тўртинчи чоракда бошланиши маълум қилинганди. Бу бўйича Россия ва Ўзбекистон ўртасида шартнома имзоланиб, йўл харитаси тасдиқланган.

world-news

Газ олди-сотдисига оид шартнома «UzGastrade» ва «Газпром экспорт» ўртасида 2 йил муддатга тузилган бўлиб, жорий йилнинг 1-октабридан кунига 9 млн кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши, йиллик ҳажмда эса қарийб 2,8 млрд кубометрни ташкил этиши таъкидланганди. Қозоғистоннинг «QazaqGaz» компанияси октябр ойидан Ўзбекистонга Россия газини ташишни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, Spot хабар бермоқда.

«QazaqGaz» бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Россия табиий газини Ўзбекистонга транзит қилиш учун мўлжалланган инфратузилмани текшириш мақсадида Қозоғистоннинг Атирау вилоятига ташриф буюрган.

«Миллий компания раҳбари Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш бўйича «Марказий Осиё — Марказ» газ қувурининг Қозоғистон қисмидаги тайёргарлик ишларининг боришини кўздан кечирди», — дейилади «Казинформ» агентлигига таяниб.

Бундан ташқари, Қозоғистон компанияси барча техник тадбирлар тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда бажарилганини маълум қилди.

Уч томонлама ҳамкорлик

2022 йил ноябрида Россиянинг Ўзбекистон ва Қозоғистон билан «газ иттифоқи»ни тузиш таклифи маълум бўлди. Оммавий ахборот воситалари унинг мақсадлари қаторида газ транзити ва уни бошқа бозорларга, хусусан, Хитойга етказиб беришни мувофиқлаштириши бўйича ёзди.

Ўтган йилнинг декабрь ойи охирида Александр Новак Марказий Осиёга газ етказиб бериш бўйича музокаралар давом этишини маълум қилганди. Январь ойига келиб, Ўзбекистон «Газпром» билан ҳамкорлик қилиш бўйича «Йўл харитаси»ни имзолади.

Шундан сўнг, Энергетика вазирлиги бу бўйича изоҳ бериб, томонлар ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи «Ўрта ОсиёМарказ» газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларга ва ўрганишга келишиб олингани ҳамда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетга қандайдир таҳдид йўқлиги қайд этилди.

Февраль ойида «Газпром» билан ҳамкорликнинг навбатдаги босқичини тезлаштириш бўйича келишув амалга оширилганди. Апрель ойи охирида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов Россиядан Ўзбекистонга газ «Марказий Осиё-Марказ» газ қувури орқали етказилиши режалаштирилганини маълум қилди. Май ойида Қозоғистон ҳукумати Россия газининг ўз ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзитини амалга ошириш масаласини муҳокама қилаётгани хабар қилинди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш