Сўнгги янгиликлар
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Самарқанд ИИБ 6 ойлик ҳисоботини эълон қилди, вазир ўринбосари вилоятга келган
Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Нажмиддин Тўрахўжаев ва Самарқанд ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов иштирокида 2023 йилнинг 6 ойи давомида вилоятда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида қилинган ишлар, йўл қўйилган хато, камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар борасидан танқидий йиғилиш ўтказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 6 ой мобайнида 3926 та жиноятлар содир этилган, ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик билан боғлиқ 430 та ҳолат аниқланиб, 56 кг. 295 гр. гиёҳванд моддалари расмийлаштирилган.
Вилоятда 2023 йил 30 март кунги “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш меҳанизмларини белгилаш тўғрисидаги Қўшма қарор талаблари асосида чора-тадбирлар белгиланиб, амалга оширилиб келиниши натижасида, оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, автоулов олиб қочиш ҳамда босқинчилик жиноятлари ошишига йўл қўйилмаган.
Шунингдек:
– қотиллик Булунғур, Жомбой, Нарпай, Нуробод, Пайариқ, Пахтачи ва Қўшработ туманларида,
– оғир тан жароҳати етказиш Пахтачи, Тойлоқ ва Қўшработ туманларида,
– номусга тегиш Каттақўрғон шаҳри, Нарпай, Пайариқ, Самарқанд ва Қўшработ туманларида,
– талончилик Каттақўрғон шаҳри, Булунғур, Жомбой, Иштихон, Каттақўрғон, Нарпай, Нуробод, Оқдарё, Пайариқ, Пастдарғом ва Қўшработ туманларида, безорилик Нуробод ва Тойлоқ туманларида содир этилишига йўл қўйилмаган.
Тезкор-қидирув тадбирлар натижасида умумий жиноятларнинг 91,9 фоизи (3926 тадан 3607 таси) фош этилиб, 231 нафар қидирувдаги шахслар ушланган. Вилоят ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жорий йилнинг 25 февралидан 25 мартига қадар “Ҳавфсиз ҳудуд”, “Назорат” ва “Жамаот хавфсизлиги ойлиги” тезкор профилактик тадбирлари ўтказилган.
Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида 21 169 та низоли оилалар ўрганилиб, 18 727 тасининг низолари бартараф этилган. Мазкур оилаларда яшовчи 37 нафар хотин-қизларга химоя ордери берилган.
Шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 977 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлар билан таъминланган.
Бундан ташқари, маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 718 нафар илгари судланганлардан 548 нафарига 76,3 фоизига маъмурий назорат ўрнатилган. 6 ой давомида 3164 та жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилган бўлиб, жабрланувчиларга етказилган зарардан 83 млрд. 248 млн. сўм ундирилган.
2023 йилнинг 6 ойи мобайнида вилоят ҳудудида жами 13 871 та,
- Йирик тадбирлардан, 4 маротаба олий мартабали меҳмонлар ташрифи (Қирғизистон Республикаси Бош Вазири Ақилбек Жапаров ташрифи, Хитой Халқ Республикаси XUAR партияси қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилигида делегация ташрифи, Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб хоним турмуш ўртоғи билан ташрифи, Қатар Амири-Шайх Тамим бин Ҳамад Ал-Соний ташрифи),
- 4 маротаба йирик спорт тадбирлари (“Buyuk ipak yoʻli” ҳалқаро туризм маркази ҳалқа йўли бўйлаб “Хавфсиз ҳаёт учун” шиори остида велоспорт ва тез юриш марафони, Спортнинг “Байдарка ва Каноэдан эшкак эшиш” ҳамда “Параканоедан эшкак эшиш” бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, “Янги нафас” шиори остида оммавий югуриш марафони, Триатлон бўйича “2023 Asia Triathlon Cup Samarkand” Ўзбекистон чемпионати),
- Марказий Осиё, Россия давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви;
- Самарқанд шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 32 йиллик анжумани тадбирларида намунали жамоат тартиби сақланган.
Амалга оширилган ҳамкорликдаги ташкилий ва амалий тадбирлар натижасида ўтказилган оммавий тадбирлар жараёнида жамоат тартиби ҳамда жамоат хавфсизлиги тўлиқ таъминланди, фавқулодда ва нохуш ҳолатлар содир этилишига йўл қўйилмаган.
“Йиғилишда хизмат давомида камчиликларга йўл қўйган қатор раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди”, дейилади ИИБ ахборотида.