Qidirish

16:49 / 2023-07-19 440 0 Ҳодисалар

Таълимдаги коррупция: Тошкентда Миллий-тадқиқот институти ва МЧЖ мансабдорларига жиноят иши очилди

Тошкентда миллий-тадқиқот институти ва МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд бошланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

world-news

Маълум қилинишича, жорий йилнинг февраль ойида фуқаро Н.О. томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қарашли Абдулла Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари бўйича Коррупцияга қарши кураш агентлигига келиб тушган мурожаат кўриб чиқилиб, қуйидагилар аниқланган.

Миллий-тадқиқот институти томонидан вазирликнинг «Зўр» («Класс») лойиҳаси доирасида 2021-2022 ўқув йилларида ҳудудлардаги мактаб ўқувчиларига рус тилини ўргатиш учун 150 нафар россиялик мутахассиснинг ташрифи кўзда тутилган ҳамда уларнинг уй ижараси учун «Araks Trade Business» МЧЖ билан 8 млрд 473,4 млн сўмлик шартнома имзоланган. Ушбу шартнома комплекс экспертизадан ўтказилмаган ва уни тузишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

Маълумот учун, «Araks Trade Business» МЧЖнинг 2013-2021 йиллардаги таъсисчиси К.Ф. бўлиб, у 2018 йил буён Педагогларнинг касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш бўйича миллий тадқиқот институтида ўқув-методик ишлар бўйича проректор лавозимида ишлаган.

Шартномага мувофиқ, 149 та уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақиқатда сарфланган маблағлардан келиб чиқиб, Институт томонидан ҳаражат қилинган сумма 4 млрд. 858 млн сўмни ташкил этган.

Бироқ 2021 йил сентябрь — 2022 йил июнь ойларида Россиядан амалда келмаган 31 нафар ўқитувчига 4 ойдан 10 ойгача яшамаган ижара уй-жойлари учун 569.4 млн сўм ортиқча тўланган.

Шунингдек, уй-жой ижараси ва кўрсатилган хизматлар учун 4 млрд 858 млн сўм тўланиши лозим бўлсада, Институт томонидан 7 млрд 052 млн сўм маблағ ўтказиб берилиши ҳисобига «Araks Trade Business» МЧЖга 2 млрд 194,2 млн сўм маблағ ортиқча тўлаб берилган ва бу маблағ кейинчалик ўзлаштирилган.

Ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратурага юборилган ҳужжатлар асосида ўтказилган терговга қадар текширув натижалари бўйича Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан институт ва «Araks Trade Business» МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» билан жиноят иши қўзғатилди ва Олмазор туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Айни пайтда ҳолат бўйича суд жараёнлари бошланган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш