Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Блогер Абдуқодир Мўминов 5 та модда билан айбланмоқда, зарар миқдори 903 млн
Ижтимоий тармоқлардаги “Кўзгу” канали муаллифи Абдуқодир Мўминов жорий йилнинг февралида бир қатор жиноятларни амалга оширганликда гумонланиб, ҳибсга олинган эди.
Олий суд маълумотига кўра, Мўминовнинг тергов иши якунланиб, иш судга чиқарилиш жараёнида. Блогерга оид иш жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида жорий йилнинг 25 июль куни соат 15.00 да бошланади. А.Мўминов ЖКнинг 5 та моддаси бўйича айбланмоқда.
Қайд этилишича, у жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми “а” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б”, “в” бандлари, 4-қисми “а” банди, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми ва 28,211-моддаси (пора беришда иштирокчилик) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Мўминов 1990 йил Сурхондарё вилоятида туғилган, “Oynaga qarang” МЧЖ раҳбари, муқаддам судланмаган.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 14 нафар жабрланувчи мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 903 421 567,5 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган.