Сўнгги янгиликлар
“Namangan to‘qimachi cluster” жаримага тортилди
Дунёдаги энг қудратли денгиз шамол турбинаси ўрнатилди
“Tash Building”, “Ko'prikqurilish” ва“Azia Invest Favorit” — Солиқ қарзлари юқори бўлган қурилиш компаниялари рўйхати очиқланди
Нон чиқиндига ташланаётган дунёда — очликдан ўлаётган инсоният
Трамп инсоният тарихидаги энг муҳим баёнотни эълон қилишни режалаштирмоқда
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова оламдан ўтди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Дилбар Маҳмудова вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий матбуот маркази хабар бермоқда. Марҳуманинг вафоти муносабати билан Миллий матбуот маркази унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирган.
Маълумот учун, Дилбар Маҳмудова дастлаб журналист сифатида болалар газетасида фаолиятини бошлаган. “Саодат” журналида бўлим мудири лавозимида ишлаган. “Совет Ўзбекистони” (ҳозирги “Ўзбекистон овози”) газетасида чорак асрдан ортиқ вақт давомида одоб, ахлоқ, тарбия бўлимини бошқариб, кейин нафақага чиққан. Республика матбуотида 300 дан ортиқ публицистик мақолалари эълон қилинган.
Дилбар Маҳмудованинг “Ярим аср ёнма-ён”, “Ҳар мактубда умр лаҳзаси”, “Ҳалима”, “Мўйқаламда ёзилган роман”, “Синмаган Сурхон қизи”, “Меҳр қуёши”, "Осмонмисиз, қуёшмисиз ё оймисиз, бувижон!" китоблари нашр этилган.
Устоз журналист маърифатпарвар инсон сифатида ҳамкасблари, шогирдлари, кенг жамоатчилик қалбидан жой олган. Журналистика соҳасининг самарадорлигини юқори босқичга кўтаришга муносиб ҳисса қўшган.