Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Россияда эркак мигрант мултимиллионернинг собиқ рафиқасини ўлдириб, машинаси олиб қочиб кетди
Россиянинг Самара шаҳрида эркак мигрант россиялик 34 ёшли аёлни ўлдириб, машинасини ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Кеча, 3 июль куни Самара шаҳрида кундуз куни якутиялик мультимиллионер Александр К.нинг собиқ рафиқаси Екатерина К. шахси номаълум эркак томонидан ўлдирилиб кетилди.
Тергов маълумотларига кўра, марҳума бундан бир неча кун олдин ўзининг шахсий машинаси — “Land Cruiser” машинасини сотувга қўйган (машина нархи 3,6 млн рубль баҳоланган).

Машинани сотиб олиш истагида Екатеринага эркак мигрант алоқага чиққан ва машинани текшириш мақсадида у билан кўришишни таклиф қилган.

Учрашув чоғида, эркак машинанинг салонини текшириш баҳонасида, рулга ўтирган ва кутилмаганда аёлни бўғизлаб, кўчанинг ўртасига ташлаб кетган.

Ваҳший жиноят содир этилганидан бир неча соат ўтиб, гумонланувчи шахс Қозондан 30 км узоқликдаги трассада қўлга олинган.